Эдгар Гесс: "Бу ўйинда омадимиз чопди"
10 авг 2015 10:36
Янгиликлар
Эдгар Гесс: "Бу ўйинда омадимиз чопди"
- Ғалаба учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Улур бугун майдонда ғалаба иштиёқида астойдил ҳаракат қилишди. Ўйин осон ўтгани йўқ. “Машъал” яхши ўйин ташкил этадиган жамоалар сарасига киради. Бугун биз ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Агар рақибимиз пенальтини амалга ошира олишганда ўйин дуранг билан ҳам якунланиши мумкин эди. Яратганга шукр, бугун бизга омад кулиб боқди. Ўйинимиздан қониқдим дея олмайман. Фақат натижа биз учун яхши бўлди. Ўтган турда “Насаф”га қарши яхши ўйин кўрсатиб мағлуб бўлгандик. Лекин футболда натижа биринчи ўринда туради. Жамоамиз мухлисларига ғалаба тақдим этганимиздан хурсандман. Ғалабадан кейин очколаримиз сонини 14тага етказдик ва энди юқорига кўтарилишга ҳаракат қиламиз. Агар етакчи ўйинчиларимиз сафга қайтишадиган бўлса, янада яхши натижаларга эришамиз деган умиддаман.
- “Андижон”нинг янги аъзоси Иқбол Бобохонов пенальти тепишни ўз зиммасига олди. Бунга сиз кўрсатма берганмидингиз?
-Йўқ, унинг ўзи бу қарорга келди. Бунинг учун унга қойил қолиш керак. Чунки жамоамизда Лочин Солиев, Расул Раҳмонов ва Иброҳим Отахонов штатли пенальтичилардир. Аммо ўша вазиятлар бу футболчиларнинг ҳеч бири майдонда йўқ эди. Бобохонов нуқтага яқинлашаётганда ҳавотир бор эди. Лекин Иқбол ишончни оқлади. Мошнягани қайтаришига эса ишонмагандим. Боиси бунгача дарвозамизга қўйилган пенальтилардан рақиблар барчасини голга айлантиришганди. Геннадий эса бугун ўзини кўрсата олди.
Фикрлар