UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  0 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  14 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  27 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  90 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1018 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Эден Азар: "Сити" билан уч соат ўйнасак ҳам, тўпга тега олмаган бўлардим" Янгиликлар

Эден Азар: "Сити" билан уч соат ўйнасак ҳам, тўпга тега олмаган бўлардим"

Теглар :  Эден Азар
"Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Сити" билан уч соат ўйнасак ҳам, тўпга тега олмаган бўлардим. Тўп билан бўлсак яхшироқ ҳаракат қиламиз, аммо бу учрашувда тўпсиз қолдик.

Шахсан мен учун баҳсда 3 марта тўпни қабул қилсам, ўйнаш қийин бўлади. Аммо у бизда бўлганида тўп билан яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди, биз эса хато қилдик.

Тўп учун курашда сакрашга интилдим, аммо Отаменди ва Лапорт билан курашиш қийин бўлди. Кучли томонларимизсиз ўйнадик. Мората ва Жиру бўлганида лонгболларда ғолиб чиққан бўлардик. Қўлимдан келган барча ишни қилдим. Конте мени ҳужум марказига қўйди. Бор кучимни ишга солдим, аммо ўйиним чиқмади.

"Барселона" билан баҳсда имконият бўлган эди, аммо бугун умуман йўқ. Уларнинг прессингидан чиқиш қийин бўлди. Тўпни олишинг билан 3-4 киши сенга ёпирилиб келди.

Бир нечта оддий узатмаларда ҳам хатога йўл қўйдик. Жамоа даражасида қарасак, омадсиз ўйин ўтказдим, аммо келаси ҳафтада яхшироқ ишлашимиз керак" - дейди Азар.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика