Эдегор — сўнгги 28 йил ичида "Арсенал" таркибида майдонга тушган биринчи норвегиялик

31 янв 2021, 01:18
"Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор 27 январь куни ижара шартномаси асосида "Арсенал" таркибига бориб қўшилган эди.

Лондон клуби бугун "Ман Юнайтед" билан дурангга имзо чекди (0:0). 22 ёшли футболчи мазкур баҳснинг 83-дақиқасида Эмил Смит-Роуни алмаштирди ва "Арсенал" сафида дебют қилди.

Шу тариқа Эдегор 1993 йининг май ойида бери "тўпчилар" таркибида майдонга тушган биринчи норвегиялик футболчига айланди.

Ўхшаш янгиликлар