ЕЧЛ. Холанд Сульшердан ўтиб кетди, Кейннинг рекордини янгилади ва яна бир натижа эришди
10 мар 2021 21:42
Янгиликлар
ЕЧЛ. Холанд Сульшердан ўтиб кетди, Кейннинг рекордини янгилади ва яна бир натижа эришди
ЕЧЛ 1/8 финалидан ўрин олган “Боруссия Д” – “Севилья” ўртасидаги жавоб баҳсида Эрлинг Холанд дублга эришди.
Холанд голлари сонини 20 тага етказиб олди ва Оле-Гуннар Сульшерни (19 та гол) ортда қолдирган ҳолда мусобақа тарихидаги энг яхши норвегиялик тўпурарга айланди.
20 ёшли форвард Чемпионлар Лигасида 20 та тўп киритган энг ёш футболчи сифатида ҳам қайд этилди.
Эрлинг 20 та голини уриши учун 14 та ўйин талаб қилинди. У мазкур натижага энг тез эришган футболчи сифатида Харри Кейннинг рекорди (ҳар 24 ўйин)ни янгилади.
Эслатиб ўтамиз, дортмунликлар ҳужумчиси ЕЧЛ жорий мавсумида ўнта гол урган ҳолда тўпурарлар рўйхатида етакчилик қилмоқда. Холанд ҳисобида битта самарали узатма ҳам бор.
Фикрлар