UZ

Сўнгги янгиликлар

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  124 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

ЕЧЛ. Дибаланинг голи "Ювентус"га "Олд Траффорд"да ғалаба келтирди + ФОТО Янгиликлар

ЕЧЛ. Дибаланинг голи "Ювентус"га "Олд Траффорд"да ғалаба келтирди + ФОТО

Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларига ҳам старт берилди.

"H" гуруҳидаги иккинчи баҳс Англияда МЮ ҳамда "Ювентус" ўртасида бўлиб ўтмди. Учрашувдаги вазиятлардан шу саҳифада хабардор бўлиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ

Манчестер Юнайтед

Лига Чемпионов - группа H . 3-тур

24/10/2018, 01:00

1
:
0
Тугади

Ювентус

Пауло Дибала - 17'

Стадион: Old Trafford, 73946 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
77'  Эшли Янг
17'  Пауло Дибала
59'  Блез Матюиди
78'  Пауло Дибала (Федерико Бернардески)
81'  Хуан Куадрадо (Андреа Бардзальи)
83'  Джорджо Кьеллини
87'  Жуан Канселу (Дуглас Коста)

ЕЧЛ
"H" гуруҳи
, 3-тур
23.10.2018, 23:55
"Олд Траффорд"
"Манчестер Юнайтед" - "Ювентус" 0:1 LIVE
Бош ҳакам:
Милорад Мажич
Гол: П.Дибала 17

"Манчестер Юнайтед": 1.Давид Де Хеа, 18.Эшли Янг, 12.Крис Смоллинг, 2.Виктор Линделёф, 23.Люк Шоу, 31.Неманья Матич, 6.Поль Погба, 8.Хуан Мата, 10.Маркус Рэшфорд, 9.Ромелу Лукаку, 11.Антони Марсьяль.
Захира: 22.Серхио Ромеро, 36.Маттео Дармиан, 3.Эрик Байи, 17.Фред, 15.Андреас Перейра, 21.Андер Эррера, 44.Тахит Чонг.

"Ювентус": 1.Войцех Шесний, 3.Жоржио Кьеллини, 5.Миралем Пьянич, 7.Криштиану Роналду, 10.Пауло Дибала (33.Федерико Бернардески, 78), 12.Алекс Сандро, 14.Блез Матюиди, 16.Хуан Куадрадо (15.Андреа Бардзальи, 81), 19.Леонардо Бонуччи, 20.Жоау Конселу, 30.Родриго Бентанкур.
Захира: 22.Маттиа Перин, 4.Мехди Бенатиа, 11.Дуглас Коста, 18.Мойзе Кин, 2.Маттиа Де Шильо.

Огоҳлантиришлар: Э.Янг 77 - Б.Матюиди 59, Ж.Кьеллини 83


Учрашув якунланди. "Ювентус" ҳозирча 100 фоизлик натижа билан гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди.

90 - Антони Марсьяль иккита ўйинчини алдаб ўтди ва зарба берди. Шесни тўпни ушлаб олди.

87 - Аллегри ўнг қанот ҳимоячис Канселу ўрнига вингер Дуглас Костани туширди. Энди Бардзальи ўнг қанот ҳимояга ўтади.

81 - Аллегри ўнг қанот вингери Куадрадо ўрнига марказий ҳимоячи Андре Бардзальини туширди.

75 - Зарбааа, Погбанинг зарбаси аввалига дарвоза устунига, кейин Шеснининг бошига тегиб майдонни тарк этди.

59 - Ўйиндаги дастлабки огоҳлантириш Блез Матюидига кўрсатилди. У Янгни йиқитди.

52 - Зарбааа, Роналдунинг тўққизликка йўллаган кучли ва наиқ зарбасини Де Хеа қайтарди. Супер сейв!

Милорад Мажич хуштагини чалди ва биринчи бўлимни якунлаб берди.

42 - Дибаланинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.


Мана боя майдонга мухлис югуриб тушган вазият.


38 - Зарбааа, Де Хеааа, аввалига Роналдунинг жаримадан тепган тўпини, кейин эса Матюидининг зарбасини Давид қайтарди.


27 - Маълумот учун: Пауло Дибала ўтган мавсум ЕЧЛда 11та ўйин ўтказиб 4та гол урган эди. Бу мавсум эса иккинчи ўйинда қатнашмоқда ва ҳозирнинг ўзида 4та гол уриб бўлди.

22 - Канселунинг зарбасини Де Хеа қайтарди, Юве ҳужумкорликни оширмоқда.

17 - Гоооооллл, Пауло Дибала учрашувда ҳисобни очди -0:1.

4 - Ана бўлмаса, майдонга мухлис югуриб чиқди. Тахминимизча, у Роналдунинг олдига бормоқчи бўлди, аммо стюартлар уни олиб чиқиб кетишди.

- Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди. Кеттик!

Бугун Криштиану Роналду ўзининг жонажон стадионига қайтди, бу сафар "Ювентус" ўйинчиси сифатида. "Орзулар театри"да супер ўйин гувоҳига айланамиз.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика