UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Англия лига кубоги. "Ньюкасл" – "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда!  1 23:35Хабиб Нурмагомедов Алонсо ҳақида: "Бир йил олдин уни ялиниб-ёлвориб чақиришганди, энди эса ишдан хайдашди. Ҳаммаси талтайиб кетган болалар туфайли"  5 23:12"Насаф" Акром Комиловни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  3 23:03Расман: Абдулазиз Абдурашидов – "Сўғдиёна" футболчиси!  0 22:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Жанубий Корея 2:0  3 22:10Бобир Абдиҳолиқов расман "Насаф"га қайтди  6 21:59"Сўғдиёна" расман черногориялик футболчини ўз сафига қўшиб олди  2 21:30Расман: "Навбаҳор" сербиялик легионер билан шартнома имзолади  4 20:55Альваро Арбелоа "Реал" мураббийлигига келганидан сўнг, Винисиус Жуниор ҳақида гапирди  36 20:33"Барселона" Канселу ҳақидаги барча хабарларни сайт ва ижтимоий тармоқлардан ўчириб ташлади  0 20:04"Андижон" назорат баҳсида Туркия жамоаси дарвозасига 3 та тўп йўллади  14 19:39"Ғазалкент" клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди  1 19:25Туркия Кубоги. "Истанбул Башакшеҳир" "Болуспор"дан устун келди, Файзуллаевдан голли пас!  6 18:58Отабек Боймуродов: "Мен Мануэль Нойернинг ўйинини кузатишни яхши кўраман"  3 18:26U-23 Осиё Кубоги. Эрон Ливанга мағлуб бўлиб, гуруҳда охирги ўринни олди  26

ЕЧЛ. Дибаланинг голи "Ювентус"га "Олд Траффорд"да ғалаба келтирди + ФОТО Янгиликлар

ЕЧЛ. Дибаланинг голи "Ювентус"га "Олд Траффорд"да ғалаба келтирди + ФОТО

Европа Чемпионлар лигасининг 3-тур учрашувларига ҳам старт берилди.

"H" гуруҳидаги иккинчи баҳс Англияда МЮ ҳамда "Ювентус" ўртасида бўлиб ўтмди. Учрашувдаги вазиятлардан шу саҳифада хабардор бўлиб бордингиз.

ЯНГИЛАШ

Манчестер Юнайтед

Лига Чемпионов - группа H . 3-тур

24/10/2018, 01:00

1
:
0
Тугади

Ювентус

Пауло Дибала - 17'

Стадион: Old Trafford, 73946 томошабин

Бош ҳакам: Milorad Mazic

45'
90'
77'  Эшли Янг
17'  Пауло Дибала
59'  Блез Матюиди
78'  Пауло Дибала (Федерико Бернардески)
81'  Хуан Куадрадо (Андреа Бардзальи)
83'  Джорджо Кьеллини
87'  Жуан Канселу (Дуглас Коста)

ЕЧЛ
"H" гуруҳи
, 3-тур
23.10.2018, 23:55
"Олд Траффорд"
"Манчестер Юнайтед" - "Ювентус" 0:1 LIVE
Бош ҳакам:
Милорад Мажич
Гол: П.Дибала 17

"Манчестер Юнайтед": 1.Давид Де Хеа, 18.Эшли Янг, 12.Крис Смоллинг, 2.Виктор Линделёф, 23.Люк Шоу, 31.Неманья Матич, 6.Поль Погба, 8.Хуан Мата, 10.Маркус Рэшфорд, 9.Ромелу Лукаку, 11.Антони Марсьяль.
Захира: 22.Серхио Ромеро, 36.Маттео Дармиан, 3.Эрик Байи, 17.Фред, 15.Андреас Перейра, 21.Андер Эррера, 44.Тахит Чонг.

"Ювентус": 1.Войцех Шесний, 3.Жоржио Кьеллини, 5.Миралем Пьянич, 7.Криштиану Роналду, 10.Пауло Дибала (33.Федерико Бернардески, 78), 12.Алекс Сандро, 14.Блез Матюиди, 16.Хуан Куадрадо (15.Андреа Бардзальи, 81), 19.Леонардо Бонуччи, 20.Жоау Конселу, 30.Родриго Бентанкур.
Захира: 22.Маттиа Перин, 4.Мехди Бенатиа, 11.Дуглас Коста, 18.Мойзе Кин, 2.Маттиа Де Шильо.

Огоҳлантиришлар: Э.Янг 77 - Б.Матюиди 59, Ж.Кьеллини 83


Учрашув якунланди. "Ювентус" ҳозирча 100 фоизлик натижа билан гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди.

90 - Антони Марсьяль иккита ўйинчини алдаб ўтди ва зарба берди. Шесни тўпни ушлаб олди.

87 - Аллегри ўнг қанот ҳимоячис Канселу ўрнига вингер Дуглас Костани туширди. Энди Бардзальи ўнг қанот ҳимояга ўтади.

81 - Аллегри ўнг қанот вингери Куадрадо ўрнига марказий ҳимоячи Андре Бардзальини туширди.

75 - Зарбааа, Погбанинг зарбаси аввалига дарвоза устунига, кейин Шеснининг бошига тегиб майдонни тарк этди.

59 - Ўйиндаги дастлабки огоҳлантириш Блез Матюидига кўрсатилди. У Янгни йиқитди.

52 - Зарбааа, Роналдунинг тўққизликка йўллаган кучли ва наиқ зарбасини Де Хеа қайтарди. Супер сейв!

Милорад Мажич хуштагини чалди ва биринчи бўлимни якунлаб берди.

42 - Дибаланинг айланма зарбасига аниқлик етишмади.


Мана боя майдонга мухлис югуриб тушган вазият.


38 - Зарбааа, Де Хеааа, аввалига Роналдунинг жаримадан тепган тўпини, кейин эса Матюидининг зарбасини Давид қайтарди.


27 - Маълумот учун: Пауло Дибала ўтган мавсум ЕЧЛда 11та ўйин ўтказиб 4та гол урган эди. Бу мавсум эса иккинчи ўйинда қатнашмоқда ва ҳозирнинг ўзида 4та гол уриб бўлди.

22 - Канселунинг зарбасини Де Хеа қайтарди, Юве ҳужумкорликни оширмоқда.

17 - Гоооооллл, Пауло Дибала учрашувда ҳисобни очди -0:1.

4 - Ана бўлмаса, майдонга мухлис югуриб чиқди. Тахминимизча, у Роналдунинг олдига бормоқчи бўлди, аммо стюартлар уни олиб чиқиб кетишди.

- Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди. Кеттик!

Бугун Криштиану Роналду ўзининг жонажон стадионига қайтди, бу сафар "Ювентус" ўйинчиси сифатида. "Орзулар театри"да супер ўйин гувоҳига айланамиз.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика