UZ

Сўнгги янгиликлар

02:04Лига 1. "Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди, ПСЖ эса қийинчиликсиз ғалабага эришди  6 01:26"Барселона" янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди  5 01:25ЛаЛига. "Вильярреал" - "Реал Мадрид" 4:4  0 01:15ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Осасуна" 1:4  0 01:05ЛаЛига. "Барселона" - "Райо Вальекано" 3:0  0 00:50"Барселона" Испания суперкубоги ярим финалида "Атлетик" билан, "Реал" эса "Мальорка" билан ўйнайди  2 00:20Серия А. "Интер" - "Лацио" 1:1  0 00:00Ла Лига. Серлот "Реал"га 4та гол урди, "Барселона"дан йирик ғалаба ва "Атлетико"дан кутилмаган мағлубият  25 23:40Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик"  8 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" 2:0  0 23:14Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"  32 23:10АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вест Хэм" 3:1  0 23:05АПЛ. "Арсенал" - "Эвертон" 2:1  0 22:47Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик"  7 22:40АПЛ. "Челси" - "Борнмут" 2:1  0

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"

"Реал Мадрид" ўта қийин кечган ўйинда ирода кўрсатиб, "Ман Сити"ни енгди ва ЕЧЛ ярим финалига йўл олди.

ЕЧЛ. 1/4 финал. Жавоб учрашуви

"Этиҳад"

"Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 

Пенальтилар серияси: 3:4

Гол: Родриго 12', Кевин де Брюйне 76'

Дастлабки учрашув: 3:3

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Рубен Диаш, Аканджи (Стоунз, 112), Гвардиол, Фоден, Грилиш (Доку, 72), де Брюйне (Ковачич, 112), Бернарду Силва, Родри, Холанд (Альварес, 90).

Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль (Милитао, 110), Начо, Рюдигер, Менди, Кроос (Модрич, 79), Вальверде, Камавинга, Беллингем, Винисиус Жуниор (Васкес, 102), Родриго (Браим Диас, 84).

Огоҳлантириш: Карвахаль (38), Грилиш (59), Гвардиол (61), Родри (90), Менди (90+4).

Манчестер Сити

Кевин Де Брёйне - 76', Хулиан Альварес - 121', Фил Фоден - 121', Эдерсон Мораес - 121'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . Quarter Finals-тур

18/04/2024, 00:00

5
:
4
Тугади

Реал Мадрид

Родриго - 12', Джуд Беллингем - 121', Лукас Васкес - 121', Начо Фернандес - 121', Антонио Рюдигер - 121'

Стадион: Etihad Stadium, 52306 томошабин

Бош ҳакам: Даниэле Орсато

45'
90'
120'
59'  Джек Грилиш
61'  Йошко Гвардиол
72'  Джек Грилиш (Жереми Доку)
76'  Кевин Де Брёйне
90'  Родриго Эрнандес
91'  Эрлинг Холанд (Хулиан Альварес)
112'  Мануэль Аканджи (Джон Стоунз)
112'  Кевин Де Брёйне (Матео Ковачич)
12'  Родриго
38'  Даниэль Карвахаль
79'  Тони Кроос (Лука Модрич)
84'  Родриго (Браим Диас)
90'  Ферлан Менди
102'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)
110'  Даниэль Карвахаль (Эдер Милитан)

ГОООООООООООООЛ! Рюдигер! 3:4 "Реал Мадрид" ярим финалда!!!

"Реал"да ҳал қилувчи зарба

ГОЛ! Эдерсондан ажойиб гол! 3:3

ГОЛ! Начодан аниқ зарба ва гол! 2:3

ГОЛ! Фоден адашмади! 2:2

ГОЛ! Васкесдан гол! 1:2

Сейв! Ковачич гол ура олмади. Луниндан яна сейв 1:1

ГОЛ!  Беллингемдан гол! 1:1

Сейв! Бернарду Силва гол ура олмади. Луниндан сейв 1:0

Сейв! Лука Модрич гол ура олмади, Эдерсондан сейв 1:0

ГОЛ! Хулиан Альварес 1:0

Пенальтилар серияси бошланмоқда.

120+1. Ўйин тугади! Пенальтилар серияси кўрамиз! 

120+1. Иккинчи қўшимча бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

120. Хулиан Альварес дарзабон турган жойга зарба йўллади. Лунин ўз ўрнида.

118. Иккала жамоа ҳам чарчаб қолгани сезилмоқда.

117. "Реал" охирги дақиқаларда ҳужумга ўтмоқда.

114. Ковачич қанотда пайдо бўлди ва "Реал" дарвозаси томон зарба берди. Ҳимоячи унинг зарбасини блоклади.

113. "Реал" бироз жонланди. Мадридликлар охирги дақиқаларда бир неча ҳужумлар уюштиришди.

111. ЗАРБАА! Лукас Васкес ўз омадини синаб кўрди. Зарба ноаниқ чиқди.

110. ЎЗГАРИШ: Карвахаль жароҳати сабаб майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Милитао ўйинни давом эттиради.

106. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди.

105+2. Биринчи қўшимча бўлим якунланди.

105+2. ЗАРБАААА! Рюдигеееееееер! Қандай қилиб??? "Реал" ҳимоячиси ўта қулай ҳолатда дарвозага аниқ зарба беролмади! 

105. Биринчи қўшимча бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

103. ЎЗГАРИШ: Винисиус Жуниор ўрнига Лукас Васкес ўйинга қўшилди.

100. Винисиус тезкорлик билан рақиб дарвозаси томон рейд уюштирди. Уокер эса Винини шунчаки "еб ташлади".

94. Шунчаки статистика: бурчак тўплари бўйича ҳисоб 16:0, "Сити" фойдасига.

91. Қўшимча бўлимларга старт берилди.

ЎЗГАРИШ: Эрлинг Холанд ўрнига Хулиан Альварес майдонга тушди.

90+4. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди. Жамоалар қўшимча вақтларга мурожаат қилишади!

90+4. ОГОҲЛАНТИРИШ: Ферлан Менди қўпол ўйин сабаб огоҳлантирилди.

90. Учрашувга тўрт дақиқа қўшиб берилди.


90. ОГОҲЛАНТИРИШ: Родри Браим Диасни очиқчасига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.

85. Ўйин қўшимча бўлимлар томон кетмоқда.

84. ЎЗГАРИШ: Родриго ўрнига Браим Диас майдонга тушди.

82. ЗАРБААААА! Қанақасига?? Кевин де Брюйне таҳминан 10 метр масофадан аниқ зарба бера олмади. Ўта хавфли вазият.

80. ЎЗГАРИШ: Тони Кроос ўрнига Лука Модрич майдонга тушди.

76. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Кевин де Брюйне Рюдигердан қайтган тўпни дарвозага жойлаб юборди! 1:1

72. "Сити" таркибида ўзгариш. Жек Грилиш ўрнига Жереми Доку майдонга тушди.

71. "Реал"да хавфли ҳужум. Винисиус қанотдан кириб борди ва тўпни жарима майдонидаги шеригига узатди. Эдерсон эса тўпни эгаллаб олди.

70. ЗАРБАА! Грилиш ўткир бурчакдан яна бир бор ўз омадини синаб кўрди. Лунин ўз жойида!

68. "Манчестер Сити" бир неча дақиқалардан бери "Реал"ни қамал қилган. Қироллик клуби чуқур ҳимояланмоқда.

60. ОГОҲЛАНТИРИШ: Бу сафар Гвардиол қўпол ўйин сабаб сароқ карточкага лойиқ кўрилди.

59. ОГОҲЛАНТИРИШ: Жек Грилиш хавфли ҳужум ташкил қилаётган Карвахални тўхтатиб қолди ва бунинг учун сароқ карточка олди.

57. Аке эса ўз зарбаси билан стадионнинг энг юқори секторларини нишонга олди.

55. "Реал" "Сити"нинг ҳужумларини тинимсиз қайтармоқда!

52. ЗАРБАА! Фоденнинг ноқулай зарбасини Лунин яна эгаллаб олди. Бугун "Реал" дарвозабони ишончли ўйин кўрсатмоқда.

51. Начоооо! "Реал" ҳимоячиси сал қолса ўз дарвозасини ишғол қилиб қўярди, аммо унинг ўзи вазиятни ўнглади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Танаффус! Иккинчи бўлимда бизни "қонли жанг" кутмоқда. Бу аниқ.

45+1. ЗАРБАА! Бу сафар Фоден ўз омадини синаб кўрди. Бироз ноаниқ

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.

44. Карвахаль рақибнинг хавфли узатмасини боши билан қайтариб юборди.

42. Супер ўйин. Ҳеч муболағасиз замонамизнинг энг юқори савиядаги жамоалари ўртасидаги тўқнашув. 

40. "Сити" рақиб жарима майдони ёнида штурм уюштирмоқда. Лекин "Реал" исталган сонияда қарши ҳужумга чиқиб кетиши мумкинлиги барчамизга маълум.

38. ОГОҲЛАНТИРИШ: Дани Карвахаль Грилишни тўхтатиб қолгани учун жазоланди. Агарда "Реал" ярим финалга йўл олса, Дани илк баҳсни ўтказиб юборади.

36. ГРИЛИШ!!! Қандай қилиб? Де Брюйненинг пасидан сўнг ўта қулай вазиятга чиқиб борган Жек дарвозага зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. "Сити" "яқинлашмоқда"

33. ЗАРБААААА! Де Брюйне тинмаяпти! Кевиннинг ўта кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди. "Сити" штурм уюштирмоқда.

32. ЗАРБААА! Грилиш жарима майдонига кириб бориб, зарба берди. "Реал" ҳимоячиларига теккан тўп майдондан чиқиб кетди. Бурчак тўпи.

27. ЗАРБААААА! Де Брюйне бу сафар жарима майдони ташқарисидан кучли зарба берди. Луниндан супер сейв! Ажойиб зарба, ажойиб сейв!

26. ЗАРБА! Де Брюйне ҳаводан келган тўпни дарвозага йўллади. Аниқ, аммо кучсиз. Дарвозабон ўз ўрнида. 

24. Қарши ҳужумда бир неча ҳимоячилар орасидаги Винисиус тўпни Карвахалга оширди. Дани зарба берди, аммо ҳимоячилар тўп йўлига тўғоноқ бўлишди.

19. ЗАРБАААААА! Холанднинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегди! 

17. "Ман Сити" голдан сўнг, вазиятни тиклаш ҳаракатларини бошлаб юборди.

15. Кевин бурчакка яқин жойдан яна бир узатма аралаш зарба йўллади. "Реал" дарвозабони ўз ўрнида!

15. Де Брюйне бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўналтирди. Лунин эса ўз жойида.

12. ГОООООООООООООООООООЛ! Вальверде тўпни Винисиусга оширди, Вини эса Родригога. Родриго эса иккинчи уринишда тўпни дарвозага жойлаб қўйди!

10. ЗАРБАА! Камавинга жарима майдони ташқарисидан илк хавфли зарбани берди. Эдерсон ўз ўрнида!

8. Де Брюйне қанотдан ёриб кирди ва тўпни дарвозабон майдончаси томонга хавфли тарзда узатди. Лунин тўпни эгаллаб олди.

5. Ўйин ўта эҳтиёткорлик билан давом этмоқда. Битта гол барчасини ўзгартириб юборади.

1. Ўйин бошланди

Рейтинг: +43   

Фикрлар

+46   
18 апр 02:48:33
Haqiqat-2
Пепчилар сийиб келиб ухланглар))) Карло бобо дунёда хам, коинотда хам, Сомон йулидаям энг кучли мураббийидир!
+44   
18 апр 02:48:57
Музаффар Махмудов
=JAGUAR= фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Faqaaat bitta kamanda to'p bilan muomila qilib raqibni qamal qilib 90minutni bez emotsiya o'tkizsa buyodagi xamma ishini tashlab bir mazza qib futbol ko'ray degan odamga yomon alam qilar ekan
Тамом, тўпга устунлик қиладими, бошка нарсага устунлик қиладими, фойдаси йўқ. Усталари бор буёқда
+32   
18 апр 02:48:00
Мехриддин Умаров
Ҳала Рюдигер!!!
+30   
18 апр 02:54:19
Madridist Real Blancos
Xohlasa Manchester Siti futbolchilari to'pni uyiga olib ketib ertalabgacha bir biriga past tashlab yuraversin g'alaba baribir Realniki))))) vuxaxaxxa
+28   
18 апр 02:50:50
yahyo
Man City ning sodiq "barsachi" muxlislari uchun afsusdaman. Endi siyib kelib uxlanglar shu paytgacha ham uxlashmaysanmi.
+27   
18 апр 02:59:48
Мехриддин Умаров
Ӯйин қаҳрамони, Андрей Лунин!
+27   
18 апр 02:59:09
Anvar
Mantiqan olib qaraganda city realdan kuchliroq edi, lekin real mantiqga tupurgan
+27   
18 апр 02:49:25
Barcelona Legenda
Реалчиларни чин конгилдан табликлайман. Оийн борасида Реал 2 ракамли эди лекин вазиятни кутиб охирида махв килдигани учун "Hala Madrid" Реал чемпион
+25   
18 апр 02:48:09
CHELSI.REAL.MUHLISI
REAL MUHLISLARINI TABRIKLEMAN.KEYINGI OʻYINLARDA OMAD TILAP QOLAMIZ.HALLA MADRID.YAHSHI DAM OLILAR FANAD DOSHLAR
+24   
18 апр 02:52:22
uz uuuzzzz
Bechora xayrulla aka eng kop aziyat chekkan odam boldi
+24   
18 апр 02:52:02
mariano93
120 minut topni bermasang ham baribir qoqamiz biz
+23   
18 апр 02:59:23
Andijon2016
Кийин уйин иродали галаба ярим финалда Даврон Файзиев шархласин деганлар битта+ босворилар
+22   
18 апр 03:04:48
Shahzod Saidov
Haqiqiy Realni muxlislari bugungi g'alaba uchun + bosinglar bir tepada turaylik HALA MADRID
+22   
18 апр 02:49:02
Fergana Team
Бу Реял мадрид бўлади. Hala Madrid
+22   
18 апр 02:47:44
Музаффар Махмудов
Бўлди, сийиб келиб ухлаймиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика