UZ

Сўнгги янгиликлар

11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  2 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  8 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  10 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  31 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  9 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  17 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0 07:00U23 Осиё кубоги. Япония - Корея Республикаси 0:1   0 06:55U23 Осиё кубоги. Таиланд - Тожикистон 0:1   0 06:50Серия А. "Милан" - "Интер" 1:2   0

ЕЧЛ. Дембеленинг дубли "Лион"ни ярим финалга олиб чиқди. Хайр "Ман Сити"! Янгиликлар

ЕЧЛ. Дембеленинг дубли "Лион"ни ярим финалга олиб чиқди. Хайр "Ман Сити"!

Чемпионлар Лигаси 1/4 финалидан жой олган сўнгги баҳс матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.


Манчестер Сити – Лион 1:3 

«Жозе Алваладе»

Голлар: 0:1 – 24 Корне, 1:1 – 69 де Брюйне, 1:2 – 79 Дембеле, 1:3 – 87 Дембеле.

Манчестер Сити – Эдерсон, Жоау Канселу, Уокер, Лапорт, Эрик Гарсия, Фернандиньо (Марез, 56), Родри Эрнандес (Сильва, 84), де Брюйне, Гюндоган, Стерлинг, Габриэл Жезус.

Лион – Антони Лопеш, Марсело, Марсал, Денайер, Дюбуа (Тете, 74), Какре, Бруно Гимараэс (Тиаго Мендеш, 70), Ауар, Корне, Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 87), Депай (Дембеле, 75).

Огоҳлантиришлар: Дюбуа (12), Фернандиньо (29), Родри Эрнандес (58), Марсело (64).


Ўйин якунланди. "Сити" турнир билан хайлашди. "Лион" ярим финалда "Бавария" билан ўйнайдиган бўлди. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги баҳсларда ғойибона кўришгунча! 

90+4. Зарба! Уокернинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

90+3. "Сити" босим қилмоқда, аммо "Лион" осонликча ўйнашга бермаяпти. 

90+1. Дембеле Уокерни йиқитди ва жарима тўпи берилди. 

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди. 

87. ГООООООООООООООООЛ! Дембеле ҳисобни оширди - 1:3! 

87. "Лион"да ўзгариш: Токо-Экамби ўрнига Рен-Аделаид тушди. 

86. Вауууу! Даҳшат! Стерлинг бўш дарвозани ишғол этолмади! Наҳоткииии?!!!

84. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Родри ўрнига Давид Сильва тушди. 

82. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 67% - 33%

79. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛ!  Мусса Дембеле ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди! 

77. Стерлингдан Жезус томон оҳиста пас, бироқ Жезуснинг зарбаси "ўхшамади".

75. "Лион"да 2 та ўзгариш: Депай ўрнига Дембеле,  Дюбуа ўрнига Тетет ушди. 

73. Жезусдан ажойиб зарба! Лопеш қутқарди! 

70. "Лион"да алмаштириш: Бруно Гимараэс  ўрнига Тиаго Мендеш туширилди.

69. ГОООООООООООООООООООООЛ! Кевин де Брюйне ниҳоят ўз мақсадига этди - 1:1! 

68. Кевиндан зарба! Бироқ зарба "блок" қилинди. 

66. Зарба! Кевиннинг жаримадан берган яна бир зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

65. Марсело Жезусни йиқитгани учун сариқ карточка олди ва жарима зарбаси.

63. Ууух! Кайл Уокер Корнега нисбатан жуда қўпол ўйнади. Ҳакам аяди ва сариқ кўрсатмасди. 

60. Зарба!  Кевин де Брюйне жарима зарбасини амалга оширди, Антони Лопешдан сейв! 

58. Родриго Эрнандес жуда қўпол ўйнади ва сариқ карточка олди.

56. "Манчестер Сити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Марез тушди. 

55. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 65% - 35%

53. Кевин де Брюйнедан бурчак зарбасини ўйинга киритди, Какре тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 

50. Какре Кевинга нисбатан қўполлик ишлатди ва жарима зтўпи белгиланди.

47. Иккинчи бўлимда жамоалар таркибида ўзгариш бўлмаган ҳозирча.

46. Иккинчи бўлим бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб - 0:1. Танаффус! 

45+1. Стерлингдан зарба! Корне зарба йўлига тўғаноқ бўлди ва жамоасини қутқарди! 

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

45. Кевин бурчак зарбасидан тўпни ичкарига узатди, Родрининг бош билан берган зарбаси! Ноаниқ!

42. Ууухх! Хавфли ҳужум! Стерлинг ҳимоячиларни алдаб ўтди ва Родрига пас берди, унинг зарбасини эса Лопеш қайтара олди! 

39. Хавфли!  Антони Лопеш Кевин де Брюйненинг бурчак зарбасидан тепган тўпини қайтарди! 

38. Фернандиньога ҳам ёрдам кўрсатилди, ҳар икки футболчи ўйинни даов эттиришмоқда. 

37. Уссем Ауар майдонда ётибди, унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

33. "Лион" ҳозирча ўйин жиҳатдан "Сити"ни анча қийнаб қўймоқда.

31. Илкай Гюндоган голга тўсқинлик қилди! Антони Лопес гол уриши лозим эди, аммо Илкай Гюндоган ажойиб сейв кўрсатди. 

29. Фернандиньо Ауарга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка олди. 

28. Денайер Жезусни йиқитгани боис ҳакам жарима зарбаси белгилади.

26. ВАР ёрдамида гол ҳисобга олинди.

24. ГООООООООООООООООООООООЛЛЛ! Максвелл Корненинг узоқдан йўллаган зарбаси деярли очиқ дарвозадан жой олди - 0:1! 

20. Фернандо Марсалнинг "подкат"и кутилмаганда зарбага айланиб кетди, Эдерсон ўз ўрнида ва кучсиз зарба қийинчилик туғдирмади. 

18. Жоау Канселу яхши узатмани амалга оширди, бироқ дарвозабон югуриб чиққан ҳолда тўпни ушлаб олди.

17. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 71% - 29%

14. Родриго Эрнандес "Лион"нинг ҳужумини бартараф этди.

12. Дюбуа Жоау Канселуга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантириш олди.

10. Зарба! Фернандо Марсал узоқдан зарба берди, Эдерсон барчаси ўз назоратига олган.

8. "Шаҳарликлар" тўпга эгалик қилишда давом этишмоқда.

5. Кайл Уокер тўпни қайтариб юборишга уринди, аммо омадсизликка учради. Эдерсон дарвозадан чиқиб келди ва тўпга эгалик қилди. 

3. Уухх! Раҳим Стерлинг "Лион" ҳимоясини ёриб ўтиб, ичкарига кириб борди ва яхши пас узатди, бироқ ҳимоячилар ўз вақтида бунга қарши чора қўллай олишди. 

2. Бугунги ўйинни Данни Маккели бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

1. Ўйин бошланди! 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.


"Манчестер Сити" чигил ёзди машғулотларда

"Лион" чигил ёзди машғулотларда

Ўйин олди суратлар

Таркиблар эълон қилинди

- Баҳс Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

"Бавария"нинг рақаби ким бўлади? Буни яқин 2 соат ичида билиб оламиз. 

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Бугунги Чемпионлар Лигаси 1/4 финалининг сўнгги баҳсида "Манчестер Сити" ва "Лион" ўзаро тўқнаш келади. Қизиқарли ўтиши кутилаётган ўйинни сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика