А Серия. Златан қайтди, "Милан"нинг зафарли юриши давом этади
12 сен 2021 23:05
Янгиликлар
А Серия. Златан қайтди, "Милан"нинг зафарли юриши давом этади
Милан Рафаэл Леау - 45', Златан Ибрагимович - 67' |
Серия А . 3-тур 12/09/2021, 22:00 0
:
2
Тугади
|
Лацио |
Стадион: San Siro, 36207 томошабин
Бош ҳакам: Daniele Chiffi
Милан – Лацио 2:0
12 сентябрь, 21.00, "Сан-Сиро"
Голлар:
1:0 – 45 Рафаэл Леау, 2:0 – 67 Ибрагимович.
Милан – Меньян, Калабрия, Романьоли, Томори, Эрнандес, Флоренци (Салемакерс, 61), Кессиэ (Бакайоко, 61; Беннасер, 74), Тонали, Ребич, Рафаэл Леау (Ибрагимович, 60), Браим Диас (Балло-Туре, 80).
Лацио – Рейна, Марушич (Ладзари, 64), Ачерби, Луис Фелипе, Хюсай, Лейва, Луис Альберто, Милинкович-Савич (Башич, 74), Педро (Моро, 84), Иммобиле (Мурики, 84), Фелипе Андерсон (Дзакканьи, 64).
Огоҳлантиришлар:
Марушич (17), Рейна (45), Луис Альберто (45), Хюсай (57), Бакайоко (63).
И-е! Ҳакам ҳушатги чалинганидан кейин "россонерилар"га эътироз билдирган Саррига қизил карточка кўрсатилди. Шу яхшими энди?
90+4. Даниэле Киффи ҳуштагини чўзиб-чўзиб чалди. Ўйин якунланди. "Милан" мухлисларини ажойиб ғалаба билан табриклаймиз!
90+1. Дарвоқе, "Милан" онлайн жадвалда "Ювентус"дан 8 очко олдинда бўлиб турибди. Туринни Роналду тарк этди, қора булутлар эса кетишни истамаяпти...
90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Спорт" телекали шарҳловчисининг айтишига кўра, ҳозир "Лацио" фаоллашмаса, мағлубиятга учраши мумкин экан.
88. Тео "Лацио" жарима майдони ичида Морога нисбатан қўполлик ишлатди.
84. "Лацио"да ўзгариш. Чиро ва Педро учун бугунги ўйин якунланди. Рауль Моро ва Ведат Мурики майдонга тушди. Маълумот учун. Мурики ФИФА-20'да ажойиб ўйинчи ҳисобланади. Қизиққанлар уни Истанбулнинг "Фенербахче"сидан топиши мумкин.
82. Иммобилени қиз ўртоғи ташлаб кетган, шекилли. Бугун ҳақиқий Чирони кўрмаяпмиз. Қандайдир ҳаётдан хафа инсон...
80. "Милан"да ўзгариш. Пиоли ҳимояни мустаҳкамлаш учун Браим Диас ўрнига Фадл Балло-Турени майдонга туширди.
79. Педродан "кросс". Меньян яхши ўйнади.
75. Ребич яна жарима майдони ичидаги Ибрагимовични топган эди, аммо тўп Златанни топмади. Ҳимоячилар тўсқинлик қилиб қолишди.
74. Гол урилган эпизодга эътибор қилинг ↓↓↓ Златан бутцасининг ипларини ечиб ўйнамоқда))
70. Кеча Роналду "Ньюкасл" дарвозасини ишғол қилганидан кейин португалиялик футболчи АПЛда тўп киритган сўнгги йиллардаги энг кекса футболчи экани ҳақида хабарлар тарқалди. "Туманли Альбион" футболи мухлисларининг ҳурматини сақлаган ҳолда айтиш лозимки, Ибра 20 кундан кейин 40 ёшга тўлади. Роналдудан 4 ёшга каттароқ! Буффон ҳақида гапирмай қўя қоламан...
67. Гооооооооол! "Милан" қарши ҳужумдан унумли фойдаланди. Чап қанотдан олдинга ўтган Анте Ребич узатган тўпни Залатан Ибрагимович рақибнинг Орол денгизи каби бўм-бўш дарвозасига киргазиб қўйди — 2:0.
64. "Лацио"да ўзгариш. Марушич ва Андерсон ўйиндан олинди. Лаццари ва Закканьи майдонга тушди.
63. Ҳозиргина майдонга тушган Бакайоко сарик карточка ишлаб олди. У Франческо Ачербига нисбатан қўпол ўйнади.
61. "Милан"да ўзгариш. Бугун пенальти ишлаб, уни ноаниқ амалгаоширган Франк Кессье ўрнига Темьуэ Бакайоко тушди. Ўйинда ягона бўлиб турган гол муаллифи эса Ибаргимовичга ўрин бўшатиб берди. Гол урмаган, пенальти ҳам ишламаган Флоренци эса захира ўриндиғидаги Салемакерс билан алмашди.
57. Эльсейд Хюсей тезликда ўзиб кетган Тоналининг либосидан тортиб, тўхтатиб қолди. Ҳакам дарҳол вазиятга аралашди. "Футболка керакми, ол!" дегандек, сариқ карточка билан жазолади.
54. Иккинчи бўлимни Рим клуби фаоллик билан бошлади. Бироқ, бой оилада туғилган, қийинчилик кўрмаган Меньянни қийнаб қўядиган зарба ҳамон топилмаяпти.
49. Шогирдларининг ўйинидан қониқмаётган Маурисио Сарри стадионда чекиб юборди. Шу ўринда сайтимиз ўқувчилари ва Жаҳонгирга чекишга чекиш ҳаёт учун хавфли эканини эслатмоқчимиз. Яхшимас, "Петаш", ғам чекма...
46. Даниэле Киффининг ҳуштаги чалинди. "Милан" 2-таймни бошлаб берди.
Дастлабки бўлим учун браво, "Милан"! Танаффусда Рим клуби уйғонишини кутиб қоламиз.
45+6. Эҳ! Франк Кессье 11 метрлик жарима зарбасидан фойда чиқара олмади. Шу нуқтада Киффи 1-таймни якунловчи ҳуштагини чалди. Танаффус!
45+5. Ҳа, пенальти белгиланди! Ҳакамга эътироз билдирган Пепе Рейна ҳамда Луис Альберто огоҳлантирилди.
45+4. Йўқ, ВАР вазиятга аралашди. Даниэле Киффи эпизодни ўзи кўрмоқчи.
45+3. Иммобиле жарима майдони ичида Кессьенинг оёғига тепди. Аммо бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатмоқда.
45+2. "Россонери" бўлим охирида босимни кучайтирди. Пиоли ҳисобни йириклаштирмоқчи.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
44. Гооооооооооооооооооооооооооооооол! Учрашувда ҳисоб очилди. Рафаэль Леау — 1:0!
37. Гооооооооооол! Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Гватемала дарвозасига 3-голни урди. Бизнинг ўйинда қачон гол бўлар экан...
29. "Реал" ва "Барса"нинг собиқ футболчилари майдонда ўзаро тортишиб қолишди. Рефери дарҳол вазиятга аралашиб, Педро ва Теони тинчлантирди: "Ақлли бола бўлларинг! Акс ҳолда, қорқизнинг қора рўйхатига тушиб қоласанлар. У ёмон болаларга бермайди (совға)".
25. ВАР римликлар жарима майдони ичида рўй берган эпизоддан кейин эҳтимолий пенальтини текширди ва "Лацио" ҳимоячиси тоза ўйнаганини тасдиқлади. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Муниса опанинг кўнглидек тоза...
20. "Яхшиларга яшаш қийин". Майдонда энг яхши ўйнаётганлардан бири Тео Эрнандес йиқитилди. Луис Фелипе уни жароҳатлаб қўйишига оз қолди.
17. Эрнандесни майдон марказида бемеҳрларча, қўполлик билан тўхтатиб қолган Адам Марушич огоҳлантирилди.
15. Леаунинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига ҳам 7-дақиқада Теога етишмаган нарса камлик қилди.
8. Жамоа сардорлари Чиро Иммобиле ва Алессио Романьолли ўзаро тўқнашиб кетишди. Ҳар икки футболчи шифокорларнинг беғараз ёрдамига муҳтож.
7. Ўйин тўлиқ "Лацио" ярим майдонида давом этяпти. Бир кам дунён — ҳаммага нимадир камлик қилади. Масалан, айни дақиқада Тео Эрнандеснинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
2. Чап қанотдан олдинга ўтган Леау қўполлик билан тўхтатиб қолинди... "Милан" вакиллари қулай стандартдан наф чиқара олишмади.
1. Учрашувга старт берилди. Тўпни ўйинга меҳмонлар киритиб беришди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
Жиру бугунги ўйинни болаликдаги кумири билан томоша қилади ↓↓↓ Маълумот учун, франциялик футболчи коронавирусга чалиниб, бир муддат сафдан чиқди. Айни пайтда ҳаммаси жойида, у тез орада майдонга қайтади.
Оливье: "Лацио" бугун нечта гол ўтказади?
Чиро: ↓↓↓
Насиҳат кор қилди. Анте Ибра услубида ↓↓↓
Златан учрашувни захира ўриндиғида бошлашини биласиз. Швециялик форвард бугун марказий ҳужумда тўп тепадиган Анте Ребичга насиҳат қилмоқда ↓↓↓
"Милан" техник директори Паоло Мальдини ҳамда спорт директори Фредерик Массарра "Сан Сиро"да ↓↓↓
Италия А Серияси 3-турининг марказий ўйини старт олишига ярим соатдан камроқ вақт бор!
Фикрлар