UZ

Сўнгги янгиликлар

17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  0 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  0 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  0 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  3 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  6 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  4 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10 12:15Дьокереш инглиз клуби билан келишиб олди  2 11:47Факт: Вадим Абрамов жамоаси Виталий Левченко бошқараётган "Нефтчи"ни ҳали ютмаган  10 10:48Бугун аёллар терма жамоамиз Лаосга қарши баҳс олиб боради  0 10:19Суперлига. 15-тур расмийлари маълум. Марказий учрашувни Лутфуллин бошқариб боради  7 09:44Алонсо ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  11 09:17Ўзбекистон кубоги. Бугун сўнгги чорак финалчилар аниқланади  4 08:48Ўзбекистон МТЖ аъзоси “Пахтакор“га қайтиши мумкин  20

ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

ЕЧЛ. Гуруҳдаги вазифа, "Лейпциг", Ван де Бек ва тақвим ҳақида. Сульшер иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

Бугун Чемпионлар лигасида 2-тур беллашувлари давом эттирилади.

"H" гуруҳи доирасида "Манчестер Юнайтед" жамоаси ўз майдонида Германиянинг "Лейпциг" клубини қабул қилади. Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида "қизил иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшер иштирокидаги анжуманни ўқишингиз мумкин. Унда норвегиялик мутахассисга ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей ҳамроҳлик қилди.

Сульшер: "Ҳар бир ўйинга 3 очко ишлаб олиш имконияти сифатида қараймиз. Тўрт жамоа иштирокидаги гуруҳ босқичида катта эҳтимол билан 10 очко кейинги босқичга чиқишимиз учун етарли бўлади. Шундай экан бизнинг мақсадимиз - тезроқ 10 очкони жамғариш".

Жароҳатланганларнинг ҳолати ҳақида

- Ўйинда иштирок этиши сўроқ остида бўлган ўйинчилар бор, лекин бу якшанба кунги учрашувдан кейинги одатий ҳол. Айниқса, "Челси"га қарши катта босимдаги беллашувдан кейин. Умуман олганда эса таркибимиз деярли ўша-ўша.

Фреднинг ярим ҳимоядаги роли ҳақида

- У жамоанинг жуда қимматли ўйинчиси, ажойиб йигит ва унинг ҳаракатлари доимо позитив. У ҳамон Премьер-лигага мослашмоқда. У ва Скоттнинг ўйини жамоамиз учун катта фойда.


Таркибдаги ротация ҳақида

- Биз деярли ҳар уч кунда ўйнаяпмиз ва бу мавсум охиригача давом этади. Кейин Европа чемпионати ва янги мавсум. Албатта, ўйинчиларга танаффус бериш учун ҳар қандай имконият мамнуният билан қабул қилинади. Бундай ҳолатда футболчиларга катта босим қилиш ярамайди, чунки бунақанги графикда жароҳат олиш эҳтимоли ортади. Ўйлашимча, бу мавсум инсон фактори катта рол ўйнайди. Биз йигитлар ҳақида қайғуришимиз керак.

"Лейпциг" ҳақида

Улар ҳар мавсум ўсиб боришмоқда. Уларда ҳаммаси яхши, энди улар совринлар учун кетишмоқда. Уларда ёш ва қизиқарли мураббий бор. Ҳозир бу жамоани кузатиш жуда қизиқ.

Таркибдаги танлов ва ярим ҳимоядаги баланс ҳақида

Сульшер: - Бизни узун мавсум кутяпти ва таркибимиз ўтган мавсумдагидан кучлироқ. Олдинги баҳсда Донни, Неманья ва Поль каби тажрибали ва ўз терма жамоаларининг аъзолари ҳисобланган ўйинчилар захирада қолишди. Шундай экан, танлов қилиш оддий эмас. Олдинда бизни кўплаб тўқнашувлар кутяпти, шундай экан улар ҳаммаси ўз ролларини ўйнашади. Ҳеч ким барча учрашувларни бошидан охиригача тўлиқ ўтказа олмайди. 

Мактоминей: - Биз турли хил схемаларда ўйнаганимизда ярим ҳимояда ҳам ротация рўй беради, менимча ҳаммамиз бир-биримиз билан ўйнай оламиз. Мураббий айрим ўйинчиларга танаффус кераклиги ҳақида гапирганда мутлақо ҳақ эди. Ҳаммамиз шерикларимиз билан бирга ўйнашга осон мослашяпмиз.

Тиғиз тақвим ҳақида

Мактоминей: - Бу йил мавсум олди тайёргарлигимиз пандемия сабаб минимал бўлди. Шундай экан ўйинлар - бу формага кириб олиш учун жуда яхши имконият. Ҳозир керакли жисмоний формага киришни бошладик. Ҳамма ўйинчи таркибга киришга ва ундаги ўрнини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.


Рақибнинг хавфлилиги ҳақида

Сульшер: - Албатта, охирги бир неча йилдан бери "Лейпциг"ни кузатиб келаяпмиз. Юлиан рақибдан келиб чиқиб жуда яхши тайёрлана олади. Лекин, унинг асосий услуби - ҳамиша юқори тезлик ва кучли босим. Улар турлича ўйнашлари мумкин, лекин биз уларга муаммо туғдиришга эътибор қаратамиз.

Асосий мавзу - Донни Ван де Бек

Сульшер: - Қачонки ўйинчилар янги жамоа, янги чемпионатга келганида бунга кўникиб боришади. Донни майдонга тушганида яхши ўйнамоқда. Донни бу мавсум жамоамизда муҳим ролни бажаради. Ҳозир ҳамма учун асосий мавсум Ван де Бек эканини биламан. Баъзи собиқ ўйинчилар ва шарҳловчилар тилларини бироз тозалаб олишлари лозим. Жамоанинг муҳим футболчиси бўлиш учун дастлабки учта ўйинни бошланғич таркибда бошлаш шарт эмас.

Мактоминей: - Донни ҳар куни машғулотга юзида табассум билан келади. Аминманки, Донни бу жамоада муҳим фигурага айланади. Алекс (Теллес) ва Эдинсон (Кавани) билан бирга улар кийиниш хонасидаги кайфиятни кўтаришди. Доннида ҳеч қандай ваҳима йўқ. Унга янги чемпионат, янги уй ва ўзи учун янги мавсумга мослашиш учун вақт керак.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика