

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дастлаб Саудия Арабистонига 0:2 ҳисобида ютқазди, кеча эса вакилларимиз БАА билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Навбатдаги ўйинни олимпиячиларимиз 29 март куни Вьетнамга қарши ўтказишади. Мазкур баҳс соат 17:00да "Ал Авир" стадионида бошланади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.


