UZ

Сўнгги янгиликлар

01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 01:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 0:0 (матнли трансляция)  77 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  4 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  3 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди" Янгиликлар

"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"

Ўзбекистон кубогининг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Металлург" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. Озроқ тажриба етишмади. Бу нарса айниқса ҳимояда яққол кўриниб қолди. Агар тажриба етишмаганини инобатга олмасак, ўйин томонлама тенг ҳаракат қилдик. Биз ҳам вазиятлар яратдик, фойдалана олмадик.

- Кубок учрашувларидаги 3 та ўйин жамоа учун Про-лига баҳслари олдидан репетиция вазифасини ўтаб берадими?

- Албатта, ўтган турда "Нефтчи"га қарши майдонга чиққандик. Бугун "Металлург" билан ўйнадик. Иккиси ҳам Суперлига клублари. Бу биз учун катта тажриба бўлаяпти.

- Кетма-кет мағлубиятлар жамоада ниманидир ўзгартириш лозимлигини кўрсатмаяптими?

- Кўриб бораётган бўлсангиз, биз мавсум бошидагидан кўра ўйин услубимизни ўзгартирдик. Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди. Ютсак ҳам, ютқазсак ҳам ўзгаришларни доимий амалга ошириб боришимиз керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика