Доннарумма ёзда “Реал”га ўтиш эҳтимоли бор
03 мар 2020 21:10
Янгиликлар
Манбага кўра, “Милан” кипери Жанлуижи Доннарумма фаолиятини испан грандида давом эттиради.
21 ёшли посбонга шахсан мадридликлар устози Зинедин Зидан қизиқиш билдирмоқда. “Россонерилар” эса молиявий томонини ўйлаб чиқиб, Доннаруммани сотишга рози бўлиши мумкин. У Тибо Куртуага ўринбосар сифатида кўрилмоқда. Шунингдек, Мино Райоланинг миланликлар раҳбарияти билан келишмай қолгани ушбу трансфернинг амалга ошишини тезлаштиради.
Италиялик дарвозабонни “Челси”, ПСЖ, “Ювентус” каби клублар ҳам қўлга киритишни ният қилган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар