Диёр Имомхўжаев: "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида"

Narzulla Saydullayev
20 окт 2020, 12:12
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев Ғузорнинг "Шўртан" клубидаги муаммо ҳақида маълум қилди.

Клубнинг собиқ мураббийлари Игорь Криушенко ҳамда Виталий Варивончик "Шўртан"да қолиб кетган пулларини олиш учун бир неча йилдан буён кураш олиб боради. Бир неча кунлар аввал ФИФА Шўртан учун сўнгги огоҳлантириш берди, бироқ иқтисодий муаммолар гирдобида бўлган жамоа қарзларни барибир бартараф эта олмади.

Эндиликда ФИФА "Шўртан" учун келаётган қишки трансфер ойнасига тақиқ қўяди. Бизда қишки трансфер 4 январь санасида очилади ҳамда 12 март кунига қадар давом этади.

Сўнгги 1 йилдан буён "Шўртан" раҳбарияти яхши ишлаяпти. Буни жамоа қайд этаётган натижаларда ҳам кўриш мумкин. Тахминан шунча вақтдан бери раҳбарият ўзимизнинг мураббийлар, футболчилар ва бошқа ишчи-ходимлар билан судлашди, кўплаб муаммолар ҳал қилинди. Бироқ хорижий мутахассислар олдидаги пуллар масаласини бугунги шароит билан ҳал этиб бўлмайди", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›