UZ

Сўнгги янгиликлар

01:12Гнабри учун Манчестернинг икки клуби кураш бошлади  0 00:59Навас А Серияга йўл олиши мумкин  1 00:29Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси очилди  10 00:05Ана холос! Африка Миллатлар кубоги ёмғир туфайли олти ой ортга сурилди  2 23:46"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи  0 23:21Эркин агентлардан иборат энг қиммат рамзий терма жамоа  1 23:04Легионерларимиз. Шерзод Файзиев жамоасида нима гап?  0 22:47"Эвертон" собиқ ҳужумчиси Тосун эркин агент сифатида "Бешиктош"га қайтди  0 22:20Қўшни мамлакатларнинг чемпионатларида нима гаплар?  6 22:03"Барса" "Челси"дан Алонсони харид қилмоқчи. Аспиликуэта бўйича музокаралар тўхтатилган  0 21:52Беларусь чемпионати. Бобир Абдихолиқов "Энергетик-БГУ"ни мағлубиятдан қутқариб қолди   4 21:32Нето "Барселона"ни тарк этади  1 21:15"Рома" Челик учун 7 миллион евро тўлайди  1 20:59"Лилль" ПСЖ ҳимоячиси учун 5 миллион евро таклиф қилди  0 20:41Бернарду Силва "Барселона"га ўтишни истамоқда  2

"Динамо"дан тушунарсиз қарор Янгиликлар

"Динамо"дан тушунарсиз қарор

Ўзбек футболи нима учун ривожланмаслигини "Динамо" клуби раҳбарияти қабул қилган қарор яна бир карра кўрсатиб берди.

Ўтган мавсумни Пролигада ўтказиб, Суперлигага қайтган "Динамо" катта ниятлар билан янги мавсумга киришди. Аммо тушунарсиз қарорга кўра, жамоани Суперлигага қайтарган Ҳаким Фузайлов истеъфога чиқарилиб, ўрнига сербиялик Предраг Роган таклиф этилди. 


Лекин Суперлиганинг 9та тури ортда қолиб, Предраг Роган ҳам ишдан олингани эълон қилинди. Буни ҳеч иккиланмасдан тушунарсиз қарор деса бўлади. 

Биринчидан, "Динамо" бу йил Суперлигага қайтди ва Пролигадан чиққан жамоа бирданига натижа кўрсата олмайди. Ўтган йил буни "Турон" мисолида кўрдик. 

Иккинчидан, "Динамо" супер даражадаги молиявий имкониятга эга эмас. Клуб ҳаминқадар ўз аравасини тортиб юрибди. 

Учинчидан, "Динамо" супер трансферларни амалга оширмади. Қозонда бори чўмичга чиқади деганларидек, ҳозирги таркиб билан осмондаги ойни орзу қилиш амримаҳол. 

Тўртинчидан, "Динамо" раҳбарияти хориждан мураббий олиб келдими, унга вақт бериши керак эди. 

Рақамларни яна давом эттирса бўлади. Биз фақат асосийларига тўхталдик. "Динамо" раҳбариятининг бу қарори раҳбарият фақат натижа ортидан қувишини, клубда футбол ғояси ҳамда узоқни кўзлаган режа йўқлигини кўрсатиб берди.

Ҳа, тўғри "Динамо" шу пайтгача фақат бир марта ғалаба қозонди ва жамоа 6 очко билан қуйи ўринларда боряпти. 9та ўйинда 1 ғалаба, 3 дуранг ва 5 мағлубият. Тўплар нисбати 7-11. 

Лекин бир таҳлил қилиб кўрайлик, "Динамо" ўзи шу пайтгача кимлар билан ўйнади? Қаерда қўпол хатога йўл қўйдики, раҳбарият ҳатто биринчи давра тугашини кутмасдан мураббийни олиб ташлади?


1-тур. "Динамо" - "Пахтакор" 0:2

Мавсумнинг дастлабки ўйинида амалдаги чемпиондан 0:2 ҳисобидаги мағлубиятни тушунса бўлади. Қолаверса, "Пахтакор" мавсум бошида ҳозиргидан кучли эди. 


2-тур. "Сўғдиёна" - "Динамо" 1:0

Жиззахдан очко олиб қайтиш осон эмас. Шу боис кичик мағлубиятни тўғри қабул қилса бўлади. Бу ўринда "Сўғдиёна" ўтган йил 2-ўринни эгаллаб, ўз таркибини сақлаб қолганини ҳам унутмайлик. 


3-тур. "Динамо" - "Қизилқум" 0:0

Ўз таркибига "Локомотив"нинг етакчи собиқ футболчиларини йиғиб олган "Қизилқум" билан дурангни ҳам тушунса бўлади. Ахир рақиб сафида бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчилар бор. 


4-тур. "Бунёдкор" - "Динамо" 2:1

"Динамо" Тошкентда "Бунёдкор"га қарши чиройли ўйин намойиш этди, бироқ охирги дақиқада ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Аслида жамоа кўрсатган ўйин дурангга лойиқ эди. 


5-тур. "Динамо" - "Локомотив" 3:1

"Динамо"нинг жорий мавсум илк ҳамда ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабаси уйда "Локомотив" билан қўлга киритилди. Айтиш мумкинки, самарқандликларнинг энг чиройли ўйини шу баҳсда рўй берди. 


6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Пролигадан чиққан иккита жамоа қарама-қаршилиги дуранг билан якун топди. Балки мезбонлар шу ўйинда ҳам ғалаба қозонишлари керакмиди?


7-тур. "Олимпик" - "Динамо" 1:1

Динамо 7-турни ҳам Пролигадан чиққан жамоага қарши ўтказиб, сафарда "Олимпик" билан дуранг ўйнади. Таркиблардан келиб чиққан ҳолда меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди деса бўлади. 


8-тур. "Динамо" - "Навбаҳор" 0:1

Ўз майдонида чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор"ни қабул қилган "Динамо" 90+4-дақиқада гол ўтказиб, аламли тарзда имкониятни бой берди. Ўша гол бўлмаганида жамоа яна бир очкога эга чиққан бўларди. 


9-тур. "Металлург" - "Динамо" 2:1

Бекободда олти очколик баҳс бўлди. Чунки жамоалар турнир жадвалида кетма-кет ўринларда бораётганди. Оғир кечган ўйинда "Динамо" аламли мағлубиятга учради. Учрашувда Ойбек Нурматов ҳисобни очгани билан майдон эгалари 90+4 ва 90+7-дақиқаларда тўп киритиб, ғалабани илиб кетишди. Ўйинда "Динамо" вақтни кўп чўзгани ҳақида роса гапирилди. Лекин унутманг, жамоа 49-дақиқада Евгений Чумак қизил карточка олиши сабабли бир киши кам бўлиб қолганди. Энди меҳмонда ўйнаётган жамоа барибир вақтни чўзишга ҳаракат қилади. Аммо бу "қилиқ" қимматга тушди. 


Шипилов нима қилиб беради? 

Айтиш мумкинки, ҳеч нарса. Балки натижа яхши томонга ўзгарар. Лекин сербиялик мураббий Предраг Роган жамоага ўз фалсафасини олиб кираётганди. Ниманидир ўзгартиришга ҳаракат қилаётганди. Энг муҳими, мураббийда футбол ғояси борлиги секин-аста кўзга ташланаётганди. Ишқилиб Шипилов борини ҳам йўқ қилиб, ҳаммасини расво қилмаса бўлгани. 

Барса Блогер.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

+6   
21 май 00:35:12
Shedever070
Кайтариш керак тренерни афсус килишмайди
+5   
21 май 00:32:49
Shedever070
Рахбарият сал шошибти ёмон уйнамаганда Динамо ,Навбахорам зурга очко олдику крупный ютказгани йук яна янги состав хеч булмаса йил охиригача имконият бериш керак эди таркиб ёш зур жамоа шакилантирса буларди эссиз
+5   
21 май 00:32:31
Soccerland777
Ҳалиям кеч эмас. Қайтарсин!
+3   
21 май 04:24:22
Отабек Абдиев
Предраг Роганга вакт бериш керак эди ." Динамо " ФК рахбарияти .Шахсий фикрим .
+2   
21 май 01:05:04
Хакикатгуй
Тотализатор чилар булмаса рахбариятда муррабийни кетказишмасди. Тотализатор чилар Борки коэффициент ини ошириш учун кетказиб бошка муррабий келди Энди узгарди деб уйлаш учун алмаштирди.
+1   
21 май 11:11:57
Сидней 2015
Шипилов Самрқандга боргандаёқ кўпчилик тез орада бош мураббий бўлишини тахмин қилган бўлса ажабмас. Менга шундай фикр келганди.
+1   
21 май 08:09:31
Shovruq88
Bunda 12 yil avval bir Oqtoshlik Musurmon degan aka bilan Moskvada birga ishlagandik.Unga bir latifa aytib bergandi:.
Bir yigit kutubhonaga kirib: "Sizlarda Neftchi chempion degan kitob bormi?" - deb so'rabdi.
Kutubhonachi: " Tarihiy kitoblar pastki qavatda debdi.
-"Dinamo chempion"-degan kitobchi?
-Fantastik kitoblar yuqori qavatda deb javob bergan ekan.


Aytmoqchimanki falsafa o'sha o'sha!
+1   
21 май 06:30:36
Muhammadxon Mamatov
Малатси Динамо Шипиловга иш берибди
+1   
21 май 04:24:22
Отабек Абдиев
Предраг Роганга вакт бериш керак эди ." Динамо " ФК рахбарияти .Шахсий фикрим .
+1   
21 май 04:24:22
Отабек Абдиев
Предраг Роганга вакт бериш керак эди ." Динамо " ФК рахбарияти .Шахсий фикрим .
+1   
21 май 02:11:21
Old city boyS
Rogan NOL tarkib bilan xam yaxshi uynayitgandiku!!! Qaysidiri 90+5ga uziga urib quysa murabbiyda nima ayb??? DINAMO RAXBARI VA HOKIMDAN YANA BIR KATAAAA XATOOOO!!!
+1   
21 май 01:41:05
Mirjalol DX
Yutqazssa ham avvalgidek o'yin nol emasdi ,qaysidir tomondan murabbiy qo'li bor edi o'yinda,yaxshi hujumchi olib berish kerak edi bo'ldi..
+1   
21 май 01:32:03
CHELSEA&BayernM
Shu uzbek futbolini kormay deyamanu shahrim jamoasi bolgani uchun bir qiziqib óqigandim. Xullas rasvo. Yaqin 100yilda JCHga chiqolmaymiz. Umid ham qilmanglar bu ketish
+1   
21 май 01:21:07
sanjar
Ойлигини тулагиси келмади шекилида
+1   
21 май 00:45:01
BXZ BXZ
Жуда ачинарли ва катта хатоли карор бу́либди .Динамо у́йинида маъно бор эди факат кичик омадсизликлар хисобига очколарни йу́котди .
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика