"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида
14 окт 07:58
Янгиликлар
"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида
Уругвай бош мураббийи Марсело Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.
"Ўзбекистон терма жамоасининг бир қанча ижобий томонларини таъкидлашим мумкин: улар жуда интизомли, меҳнаткаш ва барқарор жамоа экан, ўйин суръатини яхши бошқара олишар ва ҳис қилишар экан. Биринчи таймда улар жуда кучли босим ўтказишди, бу эса тўп бизда бўлишига қарамай, ўйинимизни тўғри ривожлантиришимизга имкон бермади. Фақатгина иккинчи таймга келиб, бу босим бироз пасайди ва ҳужум қила бошладик. Якунда эса иккита гол уришга эришдик", - деди Марсело Бьелса ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар
Хотин кишини гийбатига ухшабди фикринг