

Жамоамиз яна бир бор Туркия U-17 жамоасини меҳмон қилади. Учрашув 17:00 да "Жар" стадионида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг 11-октябрь куни бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда жамоамиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўлаётган вақтида, иккинчи бўлимда кичик камбекни амалга оширганди.



