UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  0 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  2 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  4 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  16 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  6 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  2 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  19 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  25 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими? Янгиликлар

«Динамо» - «Олмалиқ»: Нохуш анъана бузиладими?

Теглар :  ДинамоОлмалиқ
Ушбу турнинг эътиборли ўйинларидан бири «Динамо» ва «Олмалиқ» ўртасида ўтказилади. Бу жамоаларнинг ўзаро сўнгги ўйинлари принципиал аҳамиятга эга бўлмоқда.

ЎЙИННИ ҚОСИМОВ БОШҚАРАДИ

Олий Лига 24-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар маълум қилинди. Унга кўра, Самарқандда ўтадиган «Динамо» - «Олмалиқ» учрашувини бошқариб бориш Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига топширилди. Учрашув назоратчиси Рашид Айтеков.

Олий Лига. 24-тур.
13 октябрь (жума)
«Динамо» (Самарқанд) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), А. Сидоров (Тошкент), Д. Сайлавов (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
Учрашув бошланиш вақти: 15:30

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР: УСТУНЛИК МЕЗБОНЛАРДА


«Динамо» жамоаси Олий Лига доирасида ушбу жамоага қарши 17 марта тўқнаш келган. Ушбу баҳсларнинг 5 тасида «Динамо» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 8 та ўйин «Кончилар»нинг ғалабаси билан тугаган. 5 та учрашувда эса жамоалар муроса йўлини танлашган.

Ўзаро ўйинлардаги голлар нисбати 24:18 кўринишида, олмалиқликлар фойдасига. Баҳслар давомида «Олмалиқ» 28, «Динамо» 19 очкони қўлга киритган. «Динамо»нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:2 га тенг. «Олмалиқ»нинг энг йирик ғалабаси эса 3:1 натижасидир.

Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинларида «Олмалиқ» жамоаси 2:0 ҳисобида зафар қучганди. Ўшанда бош ҳакам Шерзод Қосимов «Динамо» ҳимоячиси Шоҳруҳ Холматовга қизил карточка кўрсатганди.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлари:
31.10.2015 «Динамо» - «Олмалиқ» 1:1
02.10.2014 «Динамо» - «Олмалиқ» 2:1
30.03.2013 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:0
09.08.2012 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
10.06.2011 «Динамо» - «Олмалиқ» 0:1
05.06.2010 «Динамо» - «Олмалиқ» 4:2

ЭСКИ ТАНИШЛАР…


Бугунги кунда «Олмалиқ» сафидаги бир қатор футболчилар «Динамо» мухлислари учун бегона эмас. Жумладан, олмалиқликлар ҳужумчиси Камолиддин Мурзоев 2015 йилги мавсумнинг иккинчи қисмини «Динамо» сафида ўтказиб, Самарқандда ажойиб ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган эди. Мавсум якунида жамоа қуйи лигага равона бўлган бўлсада, Мурзоев «Динамо» тўпурарига айланган эди.

Шунингдек, «Олмалиқ» яримҳимоячиси Дилшод Жўраев ҳам Олий Лигадаги дебютини 2012 йилда «Динамо» сафида амалга оширганди.

Олмалиқликлар чап қанот ҳимоячиси Раҳматулло Бердимуродов ҳам 2012 йилги мавсумда «Динамо» сафида тўп сурган.

Дарвоқе, ўтган мавсум Биринчи Лигада «Динамо» шарафини ҳимоя қилган Виктор Клишин ҳам бугунги кунда «Олмалиқ» жамоаси ҳужумчиси саналади.

Ўз ўрнида «Динамо» сафидаги Фарҳод Тожиев ва Муҳаммад Исаевлар «Олмалиқ» аъзоси саналишади.



ФАКТ…

Олий Лига доирасида «Динамо» - «Олмалиқ» ўртасидаги Самарқанддаги сўнгги ўйин 2015 йилги мавсумнинг сўнгги турида Самарқандда ўтказилиб, ушбу баҳсда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган «динамочилар» сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборган ва айнан «Олмалиқ» Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги «Динамо»ни Биринчи Лигага равона қилган эди.

Жорий йилда эса бу жамоалар кубок доирасида 1/8 финалда ўзаро учрашиб, 1:1 ва 2:2 натижаси билан «Динамо» кейинги босқичга йўл олганди.

НОХУШ АНЪАНА…


«Динамо» Олий Лига доирасидаги сўнгги 10 ўйинда гол ура олмаяпти. Ушбу учрашувда самарқандлик футболчилар бу нохуш анъанани буза олишадими, майдонда кўрамиз.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика