UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  0 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  1 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  4 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  31 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  126

"Динамо" олий лигага қайтди! Янгиликлар

"Динамо" олий лигага қайтди!

Биринчи Лига 35-тури доирасида Самарқандда «Ёзёвон-Лочинлари» жамоасини қабул қилган «Динамо» жамоаси йирик ҳисобда ғалабага эришиб, олдинда яна учта ўйин бўлишига қарамай, муддатдан олдин Олий Лигага кайтди.
Бевосита учрашув ҳақида гапирадиган бўлсак, баҳсни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ голли вазиятлар яратишди. 15-дақиқага келиб эса жамоа ва чемпионат тўпурарларидан бири Амиржон Сафаров ҳисобни очишга эришди, 1:0.

Голдан руҳланган мезбонлар ҳужумкорликни тўхтатишмади ва орадан 8 дақиқа ўтиб, қанотдан ёшлар терма жамоаси аъзоси Саиджамол Давлатжонов томонидан етказиб берилган тўпни Виктор Клишин бош билан рақиб дарвозасига киритди, 2:0.

Ўйиннинг 32-дақиқасида эса рақибнинг кам сонли ҳужумларидан бири ҳимоячи Акмал Бозоровнинг кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этиб қўйишига сабаб бўлди, 2:1.

Иккинчи бўлимда «Динамо» бош мураббийи Илҳом Шарипов бир қатор ўзгаришларга қўл урди ва бу ўзини оқлади. 68-дақиқада Алишер Холиқов бурчакдан Омаджон Тайлоқов томонидан етказиб берилган тўпни бош билан «Ёзёвон-Лочинлари» дарвозасига киритиб ҳисобни 3:1га етказди.

83-дақиқада эса айнан Алишер Холиқовнинг тўп оширишидан сўнг Миркомил Локаев тезкорлиги эвазига таблодаги ҳисобни 4:1 га етказиб, самарқандлик мухлисларнинг байрамни бошлашларига амалда «рухсат» берди.

Зеро, айнан ушбу ғалабадан кейин «Динамо» жамоасининг турнир жадвалидаги очколари сони 78 тага етди ва Самарқанд клуби энг яқин таъқибчиси бўлмиш «Норин» жамоасини 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Динамо»нинг сўнгги турда «Цементчи», қолдирилган ўйинларда эса «Косонсой» ва «Хотира-79» жамоаларига қарши қандай ҳисоб қайд этишидан қатъий назар жамоамиз расман Олий Лига йўлланмасига эга чиқди. Чунки яқин таъқибчи «Норин» ҳисобида иккита ўйин бор ва рақиб бу баҳсларда ғалаба қозонган тақдирда ҳам ўзаро ўйинлар бўйича устунлик айнан «Динамо»да саналади.

Шундай экан, олдинда учта ўйин бўлишига қарамай, «Динамо» жамоаси ва унинг барча мухлисларини Самарқанд клубининг бир йиллик танаффусдан сўнг яна Олий Лигага қайтгани билан табриклаймиз!

5 ноябрь куни «Динамо» Самарқандда «Цементчи» клубини қабул қилади ва айнан ушбу баҳсдан кейин Самарқандда чемпионатнинг ёпилиш маросими ўтказилади.

Биринчи Лига. 35-тур

2 ноябрь (чоршанба)

«ДИНАМО» - «ЁЗЁВОН-ЛОЧИНЛАРИ» - 4:1

Самарқанд, 2000 томошабин.

Бош ҳакам:
Исҳоқ Ибрагимов (Нукус)

Голлар: Амиржон Сафаров 15, Виктор Клишин 23, Алишер Холиқов 68, Миркомил Локаев 83 – Акмал Бозоров (авт, 32).

«Динамо»: Михаил Наумов, Акмал Бозоров, Алексей Николаев, Миркомил Локаев, Фирдавс Абдусалимов (Убайдулло Набиев, 58), Искандар Холмирзаев (Жасур Азимов, 46), Омаджон Тайлоқов (Комил Шарофутдинов, 78), Саиджамол Давлатжонов (Жонибек Кўчимов, 56), Достон Ибрагимов, Виктор Клишин (Алишер Холиқов, 64), Амиржон Сафаров.

«Ёзёвон-Лочинлари»: А.Фахриддинов, Ё.Ёралиев, У.Ҳошимов, З.Исмоилов, Б.Абдуманнонов, Ш. Абдураҳмонов, Б.Мадраҳимов, Д. Холматов, Б. Расулов, Ж.Саидов, А.Файзуллаев.

Назоратчи: А.Клепиков (Тошкент).


Турнир жадвали

№            
Жамоа                       
Ўйин      
Ғалаба    
Дуранг    
Мағлубият    
Т-Н Очко   
1 Динамо 29 25 3 1 82-17      
78
2 Норин 30 23 3 4 60-26 72
3 Цементчи 28 20 4 4 54-17 64
4 Уз-Донг-Жу 29 17 3 9 62-50 54
5 НБУ-Осиё 28 13 6 9 53-37 45
6 Насаф-2 29 14 0 15 54-56 42
7 Хоразм 28 11 5 12 49-40 38
8 Нурафшон 28 12 2 14 48-51 38
9 Машъал-2 29 10 7 12 41-53 37
10 Ёзёвон-Лочинлари 29 10 3 16 52-71 33
11 Орол 27 10 1 16 63-74 31
12 Локомотив-БФК 30 9 4 17 52-64 31
13 Зомин 28 9 4 15 39-51 31
14 Хотира-79 28 9 3 16 46-66 30
15 Пахтакор-2 27 7 6 14 51-49 27
16 Ғиждувон 27 6 5 16 36-88 23
17 Косонсой 28 6 3 19 34-59 21

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика