UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32Эрон ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални ким бошқариб боради?  1 13:12Ямаль Туркияда паспортини йўқотди  4 12:56Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев 75 ёшда!  2 12:35ФИФА офсайднинг янги қоидасини тасдиқлади  15 12:06Моуринью "Фенербахче"дан ишдан бўшатилишининг асл сабаби маълум  0 11:39Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида йиғин бошлади: олдинда Черногория ва Венгрия билан ўйинлар бор  7 11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  5 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  1 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  2 08:08Бугун финал!  11 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  17 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  11

«Динамо» Акмал Холмуродов ва яна икки футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

«Динамо» Акмал Холмуродов ва яна икки футболчи билан шартнома имзолади

Теглар :  Динамо
18 июнь кунидан Ўзбекистон чемпионатида футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилганидан кейин бир қатор жамоалар сингари “Динамо” ҳам ўз таркибини кучайтиришни режа қилган.

Шу мақсадда, таркибга бир қатор футболчилар таклиф этилиши кўзланган. Жумладан, «Сўғдиёна» жамоаси сардори Акмал Холмуродов Жиззах клуби сафини тарк этгач, «Динамо» сафига қўшилди. 29 ёшли ҳимоячи бугун Самарқанд клуби билан 2019 йил якунигача – 1,5 йиллик шартнома имзолади. Маълумот учун, Акмал Холмуродов уч мавсум - 2013-2015 йиллар давомида “Динамо” сафида тўп сурганди.

Шунингдек, “Динамо” “Бунёдкор” клубидан 1999 йилда туғилган икки футболчи Суҳроб Иззатов ва Аббос Жумақуловларни ижара асосида таклиф этди. Қайд этиш жоиз, Про-Лига баҳсларида майдонда 1999-2000 йилларда тўп сурган икки нафар футболчи тўп суриши мажбурий.

Суперлигага чиқишни мақсад қилган “Динамо” давралар оралиғида ҳам селекция ишларини давом эттиради.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика