UZ

Сўнгги янгиликлар

01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  25 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  7 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  11 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  30 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8 18:48Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг илк баҳсида ЎзСҚБни йирик ҳисобда енгди  1 18:15"Лидс" трансферлар учун 100 млн фунт сарфлайди  6

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Характер бобида "Динамо"га ютқаздик"

"Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниев Про лиганинг биринчи туридан ўрин олган "Динамо" билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Биринчи турданоқ бундай масъулиятсиз ўйнаш керак эмас. Клубимиз, қолаверса мухлисларимиз учун албатта аламли ачинарли. Бугун биринчи ўринда характер борасида рақибга ютқаздик. Йигитлар буни ҳис қилишгани йўқ. Нега бундай юз берди айтиш қийин. Деярли ҳеч нарса ўхшамади. Айниқса иккинчи гол руҳан синдириб қўйди, дея оламан. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. 

- Жуда қисқа вақт ичида тўп ўтказиб юбординглар. Бугун асосий хато ҳимоядами ёки дарвозада?

- "Динамо" биринчи бўлимда ўйинни назорат қилди. Улар ғалабага лойиқ. Жамоамда характер кўрмадим. Шу нарса мени хавотирга соляпти. Ютқазиш мумкин, ортиқча гап-сўз йўқ. Лекин ўз майдонимизда ўйнаяпмиз. Курашларда ютқаздик. Яккакурашларда имкониятни бой бердик. 

- Бугун "Машъал" таркибида ёшлар кўп эди...

- Биласиз, "Машъал" доим ўз тарбияланувчиларига эътибор қаратади. Академиямиздан чиққан икки нафар футболчини туширдик. Бундай ўйинларда тажриба керак. Хатолар бор, шу орқали керакли кўникмага эга бўлишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика