UZ

Сўнгги янгиликлар

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Мақсадимиз Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш"

Бугун "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Эрон футзал терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ташкил этилди.

Бунда эронлик футзалчилар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўйиндан кейин Дилшод Раҳматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Эрон билан 2016 йил финалда ва кейинги Осиё чемпионатида ўйнагандик. Бугун тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Кўриниб турибди уларнинг таркибида ҳам ўзгаришлар бор. Фикримча, Эронда ҳам пандемия сабабли тўхталишлар, ўйинлар кам бўлгани таъсир қилган. Бизда ҳам шундай. Бугун ёмон ҳаракат қилмадик, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Хатолар устида ишлаймиз. Бу ўйин бизга Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди. 

Эрон нафақат Осиёда, Жаҳонда ҳам кучли учликдан жой олади. Осиё чемпионати орқали Жаҳон чемпионатига йўлланма олишни мақсад қилганмиз. Терма жамоамизнинг таркибида ёшлар кўп.  Жароҳат олганлар ҳам бор. Анасхон Раҳматов, Рустам Умаров биз учун катта йўқотиш ҳисобланади. Шунга қарамасдан уларнинг ўрнини босадиган ўйинчилар бор. Терма жамоани оптимал формага кириши ўзимизга боғлиқ. Осиё чемпионатигача бўлган икки ой биз учун етарли бўлади деб ўйлайман",- дейди Дилшод Раҳматов.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика