UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Абдувоҳид Неъматов, Шерзод Насруллаев ва Умар Эшмуродов терма жамоа лагерини тарк этди  2 19:30Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  4 18:59Тимур Кападзе: "Сергеевдек ҳужумчимиз борлигидан хурсандман"   6 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  3 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  3 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  11 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  1 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  21 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Шўртан”ни мағлуб этганимиздан хурсандмиз”

Кеча бўлиб ўтган “Пахтакор-2” - “Шўртан” баҳсида "пахтакорчилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Яхши биласиз, “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Шундай экан, бу жамоага қарши майдонга тушиш футболчилар учун ўзига яраша қизиқ бўлди. Ўйин якунига етгач, жамоа бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан интервью олдик.

-   Дилшод ака, ғалаба муборак бўлсин! Ўйин ҳақида нима дея оласиз?

-   Бугун биринчи лига пешқадамига қарши майдонга тушдик. Футболчиларимиз рақиб ўйинчиларига нисбатан бирмунча ёш бўлишига қарамай, қўрқмасдан ҳаракат қилишди. Қолаверса, тактик кўрсатмаларимни ҳам тўғри бажаришгани учун ўйинчиларга раҳмат айтмоқчиман. “Шўртан” футболчиларининг қандай кучга эгалиги менга маълум эди. Уларда олий лига ҳавосини кўрган футболчилар кўп. Шу боис шогирдларимга эҳтиёт бўлиб ўйнаш кераклигини уқтирдим. Биринчи таймда иккита ҳужумимиз омадли чиқиб гол уришга муваффақ бўлдик. Рақибда эса айтарли имконият юзага келмади. Аммо танаффусдан кейин рақиб анча жонланди, натижада қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик.

-   Нимадир сизни қониқтирмадими?
-   Негадир захирадан тушган футболчилар ўйинни у қадар кучайтира олишмади. Бу эса мени ҳайрон қолдирди.

-   “Шўртан” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири. Рақиб мисолида ўз жамоангиз кучини ҳам кўриб олдингиз тўғрими?
-   Мен ўйиндан олдин футболчиларга айтдим: “Шўртан” биринчи лига клуби эмас, улар олий лига жамоаси, шунга яраша яхшироқ ўйнанглар. Тўғрисини айтсам, жисмоний ва тактик томонлама “Шўртан”нинг биздан яққол устун жиҳатларини кўрмадим. Лекин шунга қарамай, уларни кучли дея оламан.

-   “Шўртан” рақибни менсимай майдонга тушдими?
-   Тўғрисини айтсам, биринчи таймда менга ҳам шунақа туюлди. Улар ёш болалар билан ўйнаяпмиз, бемалол ютамиз деган хаёлда ўйинга чиққан бўлса ажаб эмас. Футболда диққатни ҳар доим бир ерга жамлаш керак бўлади.

-   Жамоангиз олдига қандай мақсад қўйилган?
-   Биз фарм-клубмиз, олий лига чиқиш вазифасини қўя олмаймиз. Шундай экан, мақсадимиз “Пахтакор” асосий таркиби ва ўринбосарларига футболчи етказиб бериш. Шунингдек, 1995-96 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Жамшид Болтабоев, Жавоҳир Сиддиқов, Иброҳим Абдуллаев каби футболчиларимиз чақирилмоқда. Бу ҳам бизни хурсанд қилмасдан қўймайди. Чунки терма жамоалар ҳаммамиз учун бирламчи ҳисобланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика