Диего Симеоне: "Мората Холанд даражасида"

Mirjalol Normatov
14 ноя 2023
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчиси Альваро Моратани Эрлинг Холанд билан тенглаштирди.

"Мората Холанд билан бир хил даражада. Голлари, статистикаси борасида Альваро у билан бемалол тенглаша олади", - деди Симеоне.

Ушбу мавсумда 31 ёшли испаниялик ҳужумчи ЛаЛигада 11 ўйинда 7 гол урди. 23 ёшли норвегиялик форвард эса "Сити" билан 12 ўйинда 13 марта рақиблари постига йўл топди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Larguero