Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"

Alisher Ostonov
28 сен 2025
Диего Симеоне Мадрид дербисидаги ғалабани изоҳлади.

"Ўйиндаги менга ёққан жиҳат? Барчаси. Дастлаб дақиқалардан бошлаб, ўйин охиригача жамоам қандай футбол ўйнашни хоҳлаётганини биларди. Ҳатто иккита гол ўтказиб юборганимиздан кейин ҳам, жамоа биз ўз ғоясидан воз кечмади. Ўз ғоясига шунчалик содиқ бўлиш — мураббий сифатида бу мени жуда қувонтиради.

Кейинроқ аргентиналик мураббий шундай деди:

"Захира ўриндиғида кўз ёшларимни тия олмадим — ичимда жуда кўп ҳис-туйғулар бор эди. Мавсум қийин бошланди, бунинг ортида кўплаб одамларнинг ҳеч ким кўрмайдиган ва сезмайдиган улкан меҳнати ётибди. Энди буларнинг барчаси ўз натижасини бермоқда — бу ажойиб".


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: atleticodemadrid.com