Дибала ҳозирнинг ўзида ўтган мавсумдаги билан бир хил гол урди + ФОТО

Tolibjon Qosimov
26 окт 2017, 12:02
Кеча Италияда А Серия 10-тур беллашувлари давом эттирилди.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Ювентус" ўз майдонида "Спал"ни қабул қилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда туринликларнинг голларидан бирига Пауло Дибала муаллифлик қилди. Шу тариқа аргентиналик ҳужумчи ҳозирнинг ўзида ўтган мавсумдаги билан бир хил гол уриб бўлди.

Пауло Дибаланинг А Сериядаги голлари:

Ўтган мавсум: 31 ўйин, 11 гол

Жорий мавсум: 10 ўйин, 11 гол




Италия чемпионати турнир жадвали >>> А Серия

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/brfootball