Ди Мария: "МЮда қўлимдан келган барча ишни қилдим, аммо футбол - математика эмас"
07 авг 2015 13:14
Янгиликлар
Ди Мария: "МЮда қўлимдан келган барча ишни қилдим, аммо футбол - математика эмас"
"Манчестер Юнайтед"дан ПСЖга ўтган ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария ўзининг собиқ клубига миннатдорчилик билдириб хат ёзди.
"Мен бу хатни "Манчестер Юнайтед"нинг катта оиласига миннатдорчилик билдириш учун ёзмоқдаман. Гап мен ҳаракат қилмаганимда эмас. Камина қўлидан келган барча ишни қилди, аммо футбол - математика эмас. Кўпинчи баъзи нарсалар бошқарувдан чиқиб кетади ва бу сизга салбий таъсир кўрсатади. Ҳаммаси мен хоҳлагандек бўлмаганидан афсусдаман.
Клуб директор ва менежерларига, ишчиларга, мени қўллаб-қувватлаган жамоадошларимга раҳмат айтаман. Мухлисларни ёддан чиқаришим мумкин эмас" - дейди Ди Мария ёзган хатида.
Ўхшаш янгиликлар
01:21
МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий" 0
12:31
"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади 5
Фикрлар