UZ

Сўнгги янгиликлар

00:01"Реал" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  1 23:41Асрор Алиқулов: "Иккинчи тайм учун йигитларга раҳмат айтаман"  1 23:22Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврада ўзимизни кўрсатиб, аввалги мақомимизга қайтмасак бўлмайди"  1 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  155 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  44 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  5 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0

Деян Журжевич: “Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан” Янгиликлар

Деян Журжевич: “Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан”

Coca Cola Суперлигаси 17-тури доирасидан ўрин олган “Андижон” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўтказилган “водий дербиси”дан сўнг меҳмонлар устози Деян Журжевич иштирок этди.

Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Мазкур учрашув борасида гапириш қийин. Аммо мени бугунги ўйиндан кўра, майдоннинг ҳолати футболчиларга яхшироқ тўп суриш имкониятини бермаганлиги кўпроқ ранжитди. Бундай майдонда эса футбол ўйнаш осон эмас. Майдон сифатли бўлганида, бугунги баҳсдан мухлислар янада кўпроқ ҳузур олган бўлардилар. Афсуски, бунинг иложи бўлмади.

Жамоамиз ушбу ўйингача иккита баҳсда мағлубиятга учраганди. Шундай бўлса-да, шогирдларимнинг вазиятни ўнглай олишларига ишончим комил эди. Чунки йигитлар машғулотлар жараёнида ҳам, майдонда ҳам астойдил тер тўкишаётган, фақат омадимиз келмаётганди. Футболчилар нимага қодир эканликларини бугун амалда исботлашди. Одатда ўйинлар қовушмаса ва очколар қўлга киритилмаса, футболчиларнинг ҳафсаласи пир бўлади. Қувонарлиси, йигитлар ғалаба қозониш учун астойдил тер тўкдилар ҳамда ушбу уриниш зое кетмай, омад бизга кулиб боқди. Гол урдик, яна иккита қулай вазият юзага келди. Бугунги учрашувда қўлга киритилган уч очконинг қиймати жуда юқори. Боиси, шунинг эвазига футболчиларимиз руҳан ўзларини тиклаб оладилар. Бундан буёғига бизга анча енгил бўлади. Муҳими, омадсизликдан халос бўлиб, жуда зарур бўлган ғалабага эришдик.

Кийим алмаштириш хонасида шогирдларимга: “Биз ғалаба қозондик ҳамда омадсизлик ортда қолди. Бугунги ўйинни унутиб, энди кейинги “Насаф”га қарши кечадиган баҳсга тайёргарлик кўришимиз керак”, дедим. Омадсизлик ортда қолганлигига умид қиламан.

Ўз навбатида жамоамизга муносиб рақиблик қилган “Андижон”га ҳам миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, кейинги сафар Андижонга ташриф буюрганимизда, майдоннинг ҳолати бугунгидан анча яхши бўлади.

- Сиз Андижонга учинчи марта ташриф буюрдингиз. Бунгача эса Лига кубоги баҳсида “Андижон” ва “Навбаҳор” ёшлари иштирокидаги ўйинни кузатгандингиз. Сўнгра, “Андижон” – “Бухоро” учрашувини ҳам бевосита стадионда томоша қилгандингиз. Бўлажак “водий дербиси” олдидан рақибни қанчалик ўргандингиз?


- Албатта, ўзини ҳурмат қиладиган ҳар қандай мураббий бўлажак рақибнинг қандай имкониятларга эга эканлигини ўрганади. Мен ҳам “Андижон”нинг ўйин услубини ўргандим. Лекин мени ўз қўл остимдаги жамоа кўпроқ қизиқтиради. Мазкур учрашув олдидан рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, кучли ҳамда кучсиз жиҳатларини ўргангандик. Энди шуни ишонч билан таъкидлайманки, “Андижон”нинг ўйин услубини яхши таҳлил қилган эканмиз. Акс ҳолда, ғалаба қозона олмаган бўлардик. Айтишим жоизки, “Андижон” ҳам жуда яхши жамоа ва бизга муносиб қаршилик кўрсата олди. Мезбонларни олдинда жиддий рақибларга қарши қийин учрашувлар кутиб турибди. Айниқса, кейинги турда турнир жадвали пешқадами “Пахтакор” билан кечадиган ўйинда “Андижон”га омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

- Бугунги учрашувни бошқарган ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?


- Мураббийлик фаолиятимни бошлаганимга 20 йилдан ошган бўлсада, шу пайтгача ҳакамлар ишини муҳокама қилмаганман ҳамда бундан кейин ҳам ушбу анъанамга содиқ қолишни истайман. Улар ўз ишларини бажаришяпти. Мураббийларга ҳакамларнинг ишига баҳо бериш ярашмайди. Уларнинг ишини назорат қиладиганлар бор.



Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика