Дешам нима учун Камавингани Франция термасининг саралашдаги бўлажак ўйинларига чақирганини тушунтирди

Sherzod Nurmatov
18 мар 2023, 12:13
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Эдуардо Камавингани нега Евро-2024 саралаш босқичи учрашувлари учун чақирганини айтди.

"Камавингани чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаши учун чақирдим. У кўп қиррали футболчи. Бўлажак ўйинларда у жамоага айнан ҳимоя қанотида керак бўлади. Унинг учун бу ажабланарли бўлмайди, чунки биз ҳамма нарсани олдиндан муҳокама қилиб олдик", – деди Дешам матбуот анжуманида.

24 март куни Франция саралашнинг биринчи турида Нидерландияна қарши майдонга тушади. 27 март куни Франция терма жамоаси Исландия билан учрашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get French Football News