Дешам: «Кўплаб футболчилар Бразилия ва Данияга қарши ўйинларда ўз имкониятларига эга бўлишади»

26 мар 2015, 00:57
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Бразилия ҳамда Дания билан бўладиган ўйинларда барча футболчиларга ўйнаш учун имконият яратиб беришини таъкидлади.
"Кўплаб футболчилар бу ўйинларда ўз имкониятларига эга бўлишади. Учрашувлар оралиғи уч кундан иборат. Шу боис ҳар иккала баҳсда таркиблар ҳар хил бўлади", - дейди Дешам.

Манба: sports.ru