Дешам Франция терма жамоасида қолади

Aslanov Jasurbek
16 июл 2018, 13:05
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Хорватияга қарши ЖЧ-2018 финалидан сўнг, жамоада қолишини маълум қилди.

"ЖЧ-1998дан сўнг терма жамоани тарк этган Жаке каби иш қилмайман. Шартнома бўйича жамоада қоламан. Энди бир неча ҳафтага йўқ бўламан, аммо тез орада кўришамиз" - дейди Дешам.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, Дешам ЖЧ-2018 якунланганидан сўнг ўз вазифасини тарк этиши эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: foot01.com