Дешам: "Агар мен Риберини Франция терма жамоасига чақирсам, у келиши керак"

Tolibjon Qosimov
2 сен 2014, 11:26
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам, Франк Риберининг терма жамоадан кетиш қарорига қўшилмоқчи эмас.
Дешамнинг фикрича, Рибери терма жамоадан таклиф олса, у миллий жамоага қўшилишга мажбур.

"Мен футболчини таклиф қилсам, у терма жамоа тасарруфида бўлиши керак. Бу Риберига тегишли," - дейди Дешам.
 
УЕФА президенти ҳам бу борада ўз фикрларини билдирди: "Мен Франкнинг қароридан ҳайрон бўлдим. Барча футболчиларга эслатиб қўймоқчиман, терма жамоада иштирок этишга боғлиқ қарорларни уларнинг ўзи ҳал қилмайди".

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси 4 ва 7 сентябрь кунлари Испания ва Сербия терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com