Дембелега "совчи"лар кўпаймоқда
16 дек 2015 00:13
Янгиликлар
Дембелега "совчи"лар кўпаймоқда
"Фулхэм" ҳужумчиси Мусса Дембеленинг хизматларига бир қатор топ клублар қизиқиш билдиришмоқда.
"Фулхэм"нинг франциялик 19-ёшли ҳужумчисининг клуб билан тузган шартномаси ёзда якунланади. "Фулхэм" Дембелега 4 йиллик шартнома таклиф этмоқда. Лекин ҳали томонлар келишувга эришишгани йўқ. Дембелени қўлга киритиш учун "Манчестер Юнайтед", "Бавария", "Наполи", "Тоттенхэм" ва "Эвертон" жамоалари жиддий қизиқишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дембеле чемпионшипда 19 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 9 маротаба тўп киритишни уддасидан чиққан.
Фикрлар