Дембеле Хавига ўйнашга рухсат бергани учун миннатдор. Усмон "Барса"да қолмоқчи

Alisher
23 фев 2022, 18:01
Усмон Дембеле "Барселона"да қолмоқчи.

Франциялик вингернинг февраль ойи сўнггидаги фикри шунақа.

Дембеле қишки трансфер ойнасидаги вазият ва французнинг клуб билан қарама-қаршилигига қарамай, Хавига уни таркибда қолдиргани ва ўйин амалиёти тақдим этгани учун жуда ҳам миннатдор.

"Барселона" Дембеле билан шартнома борасида келишувга эришишига ишонмаяпти. Каталония клуби музокаралар учун эшигини ёпмайди, аммо олдинга ортиқ қадам ташламайди - барчаси футболчининг ўзига боғлиқ.

Қолаверса, "Барселона" энди Дембелега қишда тайёрланган шартларни таклиф этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Diario Sport