

Маълумотларга кўра, вингернинг 2024 йилнинг ёзида тугайдиган шартномаси бўйича, футболчи учун товон пули тўланса, "Барселона" унинг ярми - 25 млн. евро олади. Қолган ярми Дембеле ҳисобига тушади.
Дембеленинг 50 млн. евролик товон пули 31 июлгача амал қилади, шу сабабли унинг агенти ЛаЛигадан трансферни тезлаштиришни сўраяпти.
Олдинроқ, ПСЖ франциялик билан 5 йиллик битим борасида келишиб олгани маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли вингер 2017 йилда 105+42 млн. евро эвазига Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Барселона"га ўтган эди.



