

25 ёшли ярим ҳимоячининг агенти Каталония клуби раҳбариятига ўйинчи кетмоқчи эмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, нидерландиялик ҳам, унинг вакиллари ҳам футболчининг эҳтимолий маоши пасайишини муҳокама қилмоқчи эмас.
Шу сабаб де Йонгнинг трансфери борасида музокаралар айни дамда тўхтатилган.
Олдинроқ, "Барса"нинг хавбекни МЮга 85 млн евро эвазига сотишга рози бўлгани хабар қилинган эди.



