Де Йонг дебютидаёқ юз фоизлик натижа қайд этди

Eldor Akmurzayev
24 июл 2019, 01:55
Янги мавсум олдидан ўтказилган «Челси» ҳамда «Барселона» ўртасидаги учрашувда «аристократлар» 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Мазкур баҳсда Френки де Йонг каталонияликлар сафидаги дебютини ўтказди. 22 ёшли хавбек иккинчи бўлимда майдонга тушиб, жамоадошларига умумий 42 марта тўп оширди ва уларнинг барчаси аниқ бўлди. Шу тариқа, де Йонг илк ўйинидаёқ пас бериш борасида юз фоизлик натижага эришди.

Аввалроқ, голландиялик футболчи «кўк-анорранглилар»нинг асосий футболчиси бўлмоқчилигини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: 433

Сўнгги янгиликлар

Барча ›