

"Барча масъулиятни ўз бўйнимга оламан. Мен сабабли жамоа уч очкони йўқотди. Жуда ёмон ўйнадим. Биринчи хато, кейин иккинчиси. Жамоадошларимни қийнаб қўйдим.
Ҳозир ҳар бир гол ўтказиб юборганимиздан кейин барчага қийин бўляпти. Биринчи зарбани қайтаришим керак эди. Агарда шундай бўлганида натижа бошқача бўларди", - деди де Хеа.



