

The Telegraph хабарига кўра, футболчи мураббийлар штаби ва раҳбарият билан учрашиб, жамоада қолиш истагини билдирган. Қайд этилишича, дарвозабон “Манчестер Юнайтед”нинг захира дарвозабони бўлишга ҳам тайёр.
Де Хеа “Манчестер Юнайтед”да 2011 йилдан буён тўп суради. Бунгача дарвозабон фақат Мадриднинг “Атлетико” клубида ўйнаган.
32 ёшли Де Хеа ўтган мавсумда “Манчестер Юнайтед” сафида барча турнирлар доирасида 58 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол ўтказиб юборган ва 25 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.



