

Бу ҳақда "The Sun" хабар бермоқда. Испаниялик посбоннинг оёқ мушакларида жиддий муаммолар борлиги аниқланган. Шу боисдан у 2 ойгача бўлган вақтни майдондан ташқарида ўтказиб юборади.
Агарда посбон белгиланган вақтда майдонга қайтмаса, "Ливерпуль", "Челси", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Сити" каби жамоаларга қарши баҳсларда қатнашмайди.
Ушбу мавсумда Де Хеа 9 ўйинда 8 гол ўтказиб юборди.



