Троссард фаолиятини Туркияда давом эттиради — Романо

13 июл 2026, 15:00
"Бешиктош" клуби "Арсенал"нинг қанот ҳужумчиси Леандро Троссардни сотиб олишга жуда яқин турибди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўзининг Х саҳифасида маълум қилди.

Унинг маълумотларига кўра, Туркия клуби 30 ёшли белгиялик футболчининг трансфери борасида лондонликлар билан келишувга эришган. Келишув суммаси 20 миллион еврони ташкил этади.

Эндиликда якуний қарор футболчининг ўз ихтиёрида қолмоқда. "Бешиктош" Троссардга яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан уч йиллик шартнома таклиф қилди.

Троссард 2023 йилнинг қишида "Брайтон"дан "Арсенал"га 24 миллион евро эвазига ўтган эди. Якунланган мавсумда белгиялик футболчи барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, саккизта тўп киритди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano