ФИФА Жаҳон чемпионати – 2026: узоқ йиллар давом этадиган мерос

admin
13 июл 2026, 13:39
ФИФА Жаҳон чемпионати – 2026 мусобақаси майдондаги сифатли футбол ва рақобатбардошлик билан ажралиб турибди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан амалга оширилган ФИФА Forward дастури орқали 211 та аъзо ассоциацияга инвестициялар йўналтирилиб, янги инфратузилма, академия ва аёллар футболи ривожлантирилган.

Муаллифнинг таъкидлашича, турнирнинг асосий ютуқи кубокни қўлга киритувчи жамоа эмас, балки келажак авлодларни илҳомлантириш ва дунё бўйлаб футбол тизимини мустаҳкамлашдир. Бу ёндашув турнирдан кейин ҳам сақланиб қоладиган узоқ муддатли меросни яратмоқда.

Ҳар бир ФИФА Жаҳон чемпионати катта қизиқиш ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлади. Бу дунёнинг энг нуфузли спорт мусобақасига хос ҳолат. Аммо якунда барчасига футболнинг ўзи баҳо беради. Бу галги турнир эса майдондаги ўйини билан бунга муносиб жавоб бера олди.

ФИФАнинг 211 та аъзо ассоциацияси билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган мутахассис сифатида дунёнинг барча конфедерацияларидаги футбол раҳбарлари билан мунтазам мулоқот қиламан. Уларнинг фикрларида бир жиҳат доимо такрорланади: улар намойиш этилаётган футбол сифати билан фахрланади ҳамда ФИФА президенти Жанни Инфантино илгари сураётган қарашлар асосида футбол бутун дунё бўйлаб тобора ривожланиб, янада кенгроқ қамровга эга бўлаётганини эътироф этади.

ФИФА президенти доимо бир ғояни илгари суриб келади: ҳар бир муваффақиятли ФИФА Жаҳон чемпионати финал ҳуштагидан кейин ҳам давом этадиган мерос қолдириши керак. Бугун бу ёндашув ўз самарасини бермоқда. ФИФА мусобақаларидан тушадиган даромадлар дунёдаги энг йирик спортни ривожлантириш дастури — ФИФА Форwард орқали ФИФАнинг барча 211 та аъзо ассоциациясида футболни ривожлантиришга йўналтирилмоқда.

Бунинг натижалари бугуннинг ўзида яққол кўринмоқда.

Дунёнинг турли мамлакатларида янги футбол академиялари барпо этилди, болалар ва ўсмирлар футболи ривожлантирилди, аёллар футболига янада катта эътибор қаратилди, замонавий инфратузилмалар яратилди ҳамда келажак авлод учун янги имкониятлар очилди. Натижада халқаро футбол тарихдаги энг рақобатбардош даврини бошдан кечирмоқда.

Бугун халқаро футболда осон рақибнинг ўзи йўқ. Бу эса футбол тараққиёти учун энг ижобий кўрсаткичлардан биридир.

Буни ушбу Жаҳон чемпионатида ҳам яққол кўрдик. Илгари фаворитларга қарши имкониятсиз деб ҳисобланган терма жамоалар бугун дунёнинг энг кучли жамоаларини учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача жиддий синовдан ўтказмоқда. Бу тасодиф эмас. Бу — аъзо ассоциацияларнинг йиллар давомида амалга оширган тизимли инвестициялари натижаси ва ФИФА президенти илгари сурган стратегиянинг амалий самараси ҳисобланади.

Қатарда бўлиб ўтган ФИФА Жаҳон чемпионати олдидан ҳам турли баҳс-мунозаралар ва шубҳалар кўп бўлганини яхши эслайман. Аммо турнир якунига етгач, у тарихдаги энг муваффақиятли Жаҳон чемпионатларидан бири сифатида эътироф этилди. Одатда йирик турнирлар аввал баҳс-мунозараларга сабаб бўлади, аммо якунда майдондаги футбол барчасига жавоб беради. Тарихдаги энг йирик ФИФА Жаҳон чемпионати бўлаётган ушбу мусобақа ҳам айнан шундай йўлдан бормоқда: майдонда унутилмас лаҳзалар, унинг ортида эса янада кучли ва соғлом футбол тизими.

Мен футбол раҳбари сифатида ҳам, бутун умри давомида футболни севиб келаётган мухлис сифатида ҳам шунга қатъий ишонаманки, ушбу ФИФА Жаҳон чемпионатининг энг катта ютуғи фақат кубокни қўлга киритадиган жамоа билан ўлчанмайди. Унинг ҳақиқий мероси миллионлаб ёшларни илҳомлантириши, уларга ишонч ва умид бағишлаши ҳамда бутун дунё футболи учун янада мустаҳкам пойдевор яратишидадир.

ФИФА айнан шундай меросни барпо этишни мақсад қилган. Ва бу, шубҳасиз, эътироф этишга арзийдиган ютуқдир.

ФИФА Жаҳон чемпионати – 2026 баҳсларидан завқ олинг!

Илҳан Маммадов 

ФИФАнинг аъзо ассоциациялар билан ишлаш бўйича раҳбари

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф