

Унинг маълум қилишича, француз ярим ҳимоячисининг "Олд Траффорд"га кўчиб ўтиши ҳеч қачон амалий босқичга яқинлашмаган.
Бунга икки асосий омил сабаб бўлган:
"Реал Мадрид" Тчуамени билан хайрлашиш вариантини жиддий кўриб чиқмаган;
футболчининг юқори маоши "Манчестер Юнайтед" учун битимни амалга оширишни қийинлаштирган.
Аввалроқ айрим ОАВларда "Манчестер Юнайтед" Тчуаменига жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ Фабрицио Романо бу миш-мишларни рад этиб, трансфер ҳеч қачон реал босқичга етмаганини таъкидлади.



