"Тезкор студия": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида қолди, ФИФАнинг технологиялари эмоцияларни ўғирлади

Iskandarov Abdulaziz
13 июл 2026, 12:24
"Тезкор студия" кўрсатувининг Жаҳон чемпионати кундаликлари давом этади.

Мусобақада ярим финалчилар номи маълум бўлиши билан бирга, ўзбек футболига оид бир қатор муҳим янгиликлар ҳам тилга олинди. Эфирда Камолиддин Алимов, Нодирхўжа Юлдашев, Миркомил Мусаев ва Толибжон Қосимов билдирган энг диққатга сазовор фикрларни жамладик.

Снимок экрана (462).png

Терма жамоадаги овқатланиш муаммоси: Профессионаллик етишмаяптими?

Нодирхўжа Юлдашев:

"Футболчилар билан суҳбатлашганимизда, улар 40 кун давомида овқатланиш масаласида муаммоларга дуч келишганини айтишди. Очиғи, бу борада ҳали профессионал эмасмиз. Хорижга чиққандан кейин 4-5 кун ўтиб, барибир миллий таомларимизни соғинасиз. Чет эллик ошпазлар биз ўрганган таъмни бера олмайди. Масалан, хитойликлар қаерга бормасин, ўзларининг аччиқ маҳсулотлари ва мос овқатлари билан юришади.

Биз эса ҳалигача терма жамоани сафарларда миллий таомлар билан тизимли таъминлашни йўлга қўя олмадик. Футболчиларимиз барибир ўзимизнинг овқатларни соғиниб, кўчадан излаб топиб ейишган. Миллий таомларимиз, жумладан, ош зарарли эмас, фақат бу жараённи қатъий назорат қилиш керак, холос."

Снимок экрана (465).png

Каннаваро олдига вазифа қўйилди, олдинда Хитойдаги турнир кутмоқда

Нодирхўжа Юлдашев:

"Яна бир муҳим янгилик — Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасини Осиё Кубогига тайёрлайди. Бу маълумотни ЎФА вакиллари тасдиқлашди. Ноаниқликка чек қўйилгани яхши бўлди. Эндиликда Каннаваро ўз ёрдамчилари билан келиб, селекция ишларини бошлаши кeрак.

Шу йилнинг сентябрь ойи охири ва октябрь ойи бошида Хитойда йирик турнир ташкил этилади. Унда вакилларимиз дунёнинг номдор жамоаларига қарши майдонга тушишади. Мусобақада 8 та жамоа иштирок этиши кутиляпти, бироқ унинг расмий номи ҳозирча номаълум. Каннаваро октябрдаги ушбу баҳсларга жиддий тайёргарлик кўриши лозим. Унга аниқ вазифа қўйилди ва у буни қабул қилди, акс ҳолда шартнома узайтирилмасди.

Менимча, таркибда катта ўзгаришлар бўлмайди. Мураббий 40-50 нафар футболчини синаб кўргандан кўра, асосий 26 талик ўзакни шакллантиргани маъқул. Номзодлардан кимдир талабга жавоб бермаса, кейинги йиғинда бошқасини синаб кўриш керак. Декабрь ойида терма жамоа ихтиёрида вақт жуда кам бўлади. Сабаби, ички чемпионатимиз фақат 10-15 декабрларга келиб якунланади. Элит ОЧЛ ўйинлари туфайли “Пахтакор”, “Насаф” ва “Нефтчи” иштирокидаги учрашувлар қолдирилиши ҳам тақвимга таъсир қилмай қолмайди."

Снимок экрана (463).png

Тарихий ярим финал ва ЖЧдаги интрига

Миркомил Мусаев:

"Бу йилги Жаҳон чемпионати янада қизиқарли тус олди. Боиси, охирги ҳал қилувчи паллада дунё рейтингида кетма-кет дастлабки тўртта ўринни эгаллаб турган энг кучли терма жамоалар ярим финалга чиқишди. ЖЧ тарихида бундай ҳолат кузатилмаган эди."

Снимок экрана (461).png

Технологиялар ва ҳакамлик можаролари: Футбол ўзининг асл жозибасини йўқотмоқдами?

Толибжон Қосимов:

"Катта мусобақаларда ҳакамлик билан боғлиқ зиддиятлар кўпайиб бормоқда. Бунга қизиқ устунлик билан технологиялар сабабчи бўляпти. Трансляция сифати юқори, 8 та камера вазиятни суратга олаётган бўлса, 8 хил ракурс юзага келади ва бу исталган кичик хатони ҳам бўрттириб кўрсатади.

Яқинда ФИФА шов-шувли вазият юзасидан расмий изоҳ берди: Норвегия терма жамоаси дарвозабони тўпни тепиб юборганда, у стадион тепасидаги 'ўргимчак-камера' симига тегиб, Англия футболчисига бориб тушган ва гол билан якунланган эди. ФИФА тўп ичидаги махсус чип симга тегиш ҳолатини исботлай олмаганини маълум қилди ва гол инобатга олинди. Бу ерда чип технологияси ҳал қилувчи рол ўйнади — худди Хорватия ва Португалия ўйинидаги баҳсли вазият каби."

52445fe6-40d2-47d3-81a7-946d3b000fe5.png

Нодирхўжа Юлдашев:

"Бу технологиялар футболнинг ҳақиқий эмоциясини ўғирламоқда. 2060 йилларда японлар қўллайдиган техникаларни, роботлаштирилган тизимларни ФИФА ҳозирнинг ўзидаёқ жорий қилиб қўйди. Бу эса ўйинларни маълум бир сценарий асосига солиш учун жуда қулай воситага айланяпти.

Эндиликда ҳакамлар майдоннинг исталган жойидаги хатони топиб олиш ва хоҳлаган голларини бекор қилиш имконига эга бўлишди. ВАР тизими айнан мана шундай мақсадлар учун жуда қулай бўлиб қолди. Бу эмоцияларни ўғирламоқда.


Ҳомийларимиз: CAU, “InfinBank”, “AKFA”“Ucell” “TT LLC”“Black Cofee”“OfoTour”

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›