UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  4 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  10 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  5 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  55 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4 19:05Карло Анчелотти тез орада Бразилия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди  8

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади"

Про-лига учинчи туридан ўрин олган "Юниред" – "Қўқон-1912" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйинга ташриф буюрган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин қизиқарли бўлди. "Юниред" жамоаси Про-лигада ўз номига, курашувчанлик қобилиятига эга жамоа. Биз рақибнинг ўтган ўйинини ўрганиб чиққанимизда, улар "Динамо" билан бир хил ўйин кўрсатишганига гувоҳ бўлгандик. Шунга қараб бугун ҳам ўз режамизни туздик. Мақсад биринчи голни киритиб олиш эди ва бунга эришдик. Про-лигада ўткинчи ўйинлар деярли қолмади. Барчаси учрашувлар қизиқарли бўлмоқда. Кеча ҳам жуда ажойиб ўйин бўлди. Про-лига анча ўсди. Биз эса ўз йўлимизда давом этамиз. Камчиликларимиз бор, уларни яхшилашга ҳаракат қиламиз. Энди "Насаф"га қарши кубок ўйинига тайёрланамиз. 

- Даврон ака, бир неча йилдан бери Про-лигада ишлаяпсиз. Ўртадаги тафовутни, фарқни қанчалик сездингиз?

- Мен фарқни эмас, Про-лига кучайганини сездим. Қишки ўқув-йиғин машғулотларида бир неча ўртоқлик ўйинлари ўтказганимизда ва ўйинларни кўрганимда ҳам унчалик ҳам катта фарқ сезмадим. Ҳозир Про-лигадаги барча жамоада Суперлигада ўйнаган футболчилар ўйнамоқда. Осонликча ҳеч ким жон бермаяпти. Мақсадга ҳар доим қийин йўлдан борилади. Биз бу йўлни раҳбарият билан енгиб ўтамиз, албатта. 

- Даврон ака, водийда футболни жуда севишади. Сиз воҳа ва бошқа ҳудудларда ишлагансиз. "Қўқон-1912"да ҳомийлар, шарт-шароитлар борасида аҳвол қандай?

- Мен Самарқанд ёки "Локомотив"да ишлаганман. Улар билан солиштирса, бизда бироз пастроқ. Лекин, ҳозир барча ишларимиз жой жойида. Ҳомим масаласида менда аниқ маълумот йўқ, лекин ҳозирча шаҳар ҳокимияти бизга ёрдам бермоқда. Тез орада бизга асосий ҳомий бириктирилиши борасида айтишган, шуни кутиб турибмиз. Про-лиганинг аксарият жамоалари ўз ҳомийларига эга. Биз ҳам ўйлайманки, тез кунларда ҳомийларга эга бўламиз.

- Даврон ака, охирги ўйинларда учрашув тақдирини тажрибали футболчилар ҳал қилишмоқда. Бу Про-лигада янги авлод чиқмаётгани билан боғлиқми ёки тажрибали футболчилар ўзларини Про-лигада яхши ҳис қилишмоқдами?

- Тўғри айтиб ўтдингиз. Клубда ўз академияси бўлмаса, барибир тажрибали футболчиларга таянади, ёш футболчилар кам бўлади. Бунга қисман қўшиламан. Ҳозирда қўқонлик ёш футболчиларимиз бор. Энди уларни пишириш керак. Академия ва мусобақалар ўтказмаган футболчилар катта жамоаларда йўқолиб қолишади. Бошқа жамоаларда легионерлар кўп. Биз эса легионерлар билан мақтана олмаймиз. Жамоамиз тажрибали футболчилар ва ёшларга таянади. Йил бошида ҳам буни айтганмиз. Келгусида ёшларимизга ҳам ўйин амалиёти берилади ва янги номларга ҳам эга бўламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика