UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  47 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Обод"га ҳавасим келди"

Олий лиганинг 10-тур доирасидаги "Обод" - "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманинг дастлабки қисмида жиззахликлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.


- "Обод" жамоасига ҳавасим келди. Уларнинг ёш футболчилари кўрсатган ўйинига ҳавас қилдим. Мағлубиятни ҳаққоний эканлигини қабул қилиб олиш ҳам мардни иши.  Футболни юриб эмас, югуриб ўйналади. Шундагина ғалабага эришиш мумкин. "Обод" биринчи голни ҳаққоний урди. Шунчаки қанот ҳакамининг аввалига байроқчасини кўтариб қўйгани футболчиларни чалғитди. Лекин бу вазиятда футболчиларим охиригача курашишлари керак эди. Тимур Ҳакимовни майдонга туширганим бу мени айбим. Чунки Тимур жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлганига ишонмагандим. Бугун ҳам текис жойда оёғини қайириб олди. Футболни қоғоздаги номлар билан ўйнаб бўлмайди. Бугун жамоамиз рақибга нисбатан ҳурматсиз ҳаракат қилди ва "Обод"ни менсимади. "Сўғдиёна"га характер ва иштиёқ етишмади. Санжар Рашидовнинг ўйинидан қониқдим, аммо Музаффаровнинг кўрсатган футболи талабга жавоб бермади. Чунки Музаффар иккинчи беллашувдирки ўз даражасидан паст ўйнамоқда.

- Учрашув қайдномасида бош мураббий, яъни сиз, дарвозабонлар мураббийи ва бош шифокордан бошқа ҳеч ким қайд этилмаганди. Қолганлар қани?

- Бу саволни қачонлардир беришларини кутгандим. Тўғриси, ҳозирда баъзи футболчилардан қарздорлигимиз бор ва ПФЛ шунинг учун жамоа маъмури, ёрдамчи мураббийларни лицензиясини олиб қўйган. Қачонки қарздорликни ёпсак, шундагина лицензияларни қайтариб беришади. Қонун ва қоида барча жойда бир хил. Уларнинг кўмаги менга ўйин пайтида албатта етишмаяпти.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика