UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Даврон Файзиев: "Барчасига "Насаф" айбдор" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Барчасига "Насаф" айбдор"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди. Кетма-кет 7 та турдан буён дуранг ўйнаб келаётгандик. Бугун ҳам барчаси дуранг натижага қараб кетаётгандек эди. Бугун ютишимиз ҳам мумкин эди, дуранг қайд этишимиз ҳам мумкин эди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман, кучли рақиб майдонида ёмон ўйин кўрсатмадик.

- Жамоанинг биринчи бўлимда ўйини қовушмаганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Барчасига "Насаф" айбдор. Ўйнашга бермади, прессинг қилди, нафас ростлашга ҳам имконият қолдирмади. Биринчи бўлимда тўп назорати учун кўрсатма бергандим, хатолар бўлди. Тўпни қабул қилиш ва узатмаларда камчиликларимиз кўзга ташланди.

- Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш аввалдан ўйланган режа эдими?

- Учрашув олдидан йигитларга қўрқмасдан ўз ўйинини кўрсатишни айтгандим. Биринчи бўлимдан фарқли равишда иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. 

- "Қўқон-1912" жамоаси бу йилги мавсумда муваффақиятли қатнаша олмаётганига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Буни билганимда албатта айтардим. Ўйинларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, ҳеч бир учрашувда рақибдан вазиятлар яратиш бўйича қолишаётганимиз йўқ. Масалан, "Нефтчи", "Навбаҳор", "Олимпик" ва АГМКга қарши ўйинларда вазиятлардан фойдалана олмаган холатлар кўп бўлди. Хатто пенальтидан ҳам гол ура олмадик.

Бугунги ўйинда бизда йўқотишлар бор эди. Масалан марказий ҳимоячи Иван Йосовичнинг бизга катта фойдаси тегиши мумкин эди. Бундан ташқари Анвар Ҳожимирзаевда ҳам жароҳат бор эди.

- Ўйин сўнгида ҳакамларга жиддий эътироз билдирдингиз. Вазият якунида сизга сариқ карточка ҳам кўрсатилди...

- Ўйин эмоцияларида бунақа холатлар бўлиб туради. Биз захирадан футболчини майдонга туширмоқчи эдик, ён ҳакам буни бош ҳакамга маълум қилди. Аммо бош ҳакам эшитгиси келмади ва ўйинни давом эттиришни сўради. Мен шу вазият учун эътироз билдирдим. Қизишиб кетган бўлсам узр сўрайман. Бунақа эмоциялар бўлмаса футболда ишлашнинг ҳожати йўқ.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика