UZ

Сўнгги янгиликлар

05:00Бугун UFC'да ўзбек спортчисига мухлислик қиламиз  1 00:55Пике: "Вальвердени кетказиш - мантиқсизлик эди"  3 00:33"Карабах" Европа лигасида "Вильяреал"ни қаерда қабул қилиши маълум бўлди  2 00:16МЮга қарши ўйинда Кепа "Челси"га ёрдам бера олмайди  4 00:01Про лига. "Зомин" - "Нефтчи" учрашувидан 75та сурат   2 23:43Фрэнк Лэмпард: "Чехнинг қайдномага киритилгани - ҳақиқий сенсация"  1 23:27Гвардиола: "АПЛни исталган мураббий ютиши мумкин"  5 23:10АПЛ. 6-тур. "Астон Вилла" ва "Лидс" жамоаларининг асосий таркиблари маълум!  4 22:54"Ювентус" футболчилари карантиндан олинди  2 22:42Эмре Жанда коронавирус аниқланди  1 22:29"Реал" "Эл Класико" учун қайдномани маълум қилди  22 22:14МЮ Погба билан шартномани узайтирмоқчи, бироқ...  3 21:55Эшли Янг коронавирусдан тузалди  0 21:43Ҳамиджон Актамов: "Ҳужум чизиғимизда оқсаш бор"  6 21:39Гэтжи фаолиятидаги энг ғалати жанг: Жастин бир қўлли жангчига қарши чемпионлик жанги ўтказган  3

Дастлабки жиддий ўйин Янгиликлар

Дастлабки жиддий ўйин

Сайтимиз журналисти Шаҳбоз Беғамов Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Янги мураббийлар штабининг ишига хулоса берадиган дастлабки учрашув.

Хавфсираётган нуқта: Марказий ҳимоя.

Кўнгил тўқ нуқтамиз: Қанот ва ҳужум.

Доим барқарор ва танлов кенг нуқта: Ярим ҳимоя.

Ўйин аҳамият жиҳатдан Саудия Арабистони учун нисбатан муҳимроқ ва бу рақибга қўшимча босим беради. Айнан шундан ва уйдаги “деворларимиз” — мухлислар кўмагидан максимал фойдаланиш лозим.

Бугунги ғалаба гуруҳдаги вазиятни биз учун кескин юмшатади.

Рақибда ўйин сифати Осиё Кубогига нисбатан тушган. Бизда эса аксинча, ўсиш кузатилган.

Саудиянинг мудофаа чизиғида муаммолар етарли. Биз эса фақат қанот орқали ҳужумни кескинлаштиряпмиз. Агарда рақиб бу “нуқтамиз”ни зарарсизлантирса, унда марказ орқали йўл излашга тўғри келади. Марказдан ҳужум ташкил этишда эса ҳозирча мақтана олмаймиз.

Саудия Арабистони терма жамоасини ютишга бўлган иммунитет аввалдан шаклланган ва бу жамоани қандай ютишни биламиз. Шу боисдан ҳам ортиқча ҳавотир йўқ.

Ҳаво совуқ, лекин Ўзбекистон термасига далда бўлиш ва миллий жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун стадионни тўлдириш лозим.

Олға ва омад, Ўзбекистон!", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика