UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  8 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  10 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  0 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  40 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  5 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  11 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо... Янгиликлар

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо...

Теглар :  Дания
Аста-секин Европа мамлакатларида футбол бўйича миллий чемпионатлар "рестарт" олмоқда.

Кеча, 28 май куни Дания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Орхус" ва "Раннерс" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Коронавирус эпидемияси туфайли стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Бироқ "Орхус" клуби баҳс ўтказилишидан бир ҳафта аввал ўйинни "Zoom" программаси орқали томоша қилиш мумкинлигини эълон қилди. Маълумот учун: Zoom - аудио ва видео конференциялар ўтказиш учун мўлжалланган илова.

Виртуал чипталар текинга берилди. Уларни клуб расмий сайтидан олиш мумкин эди. Аммо бу трансляция телевизордаги эфирдан нимаси билан фарқ қилади дейишингиз мумкин. Ўйин вақтида трибуналарга ўрнатилган экранларда мухлислар ва уларнинг уйлари намойиш этилди.

Баҳсни томоша қилган деярли барча ишиқбозлар учрашув пайти "Орхус" рамзи акс этган футболка ёки шарфда эди. Кимлардир ўйинни клуб футболкалари коллекцияси фонида томоша қилган бўлса, бошқалар баҳсни дўстлари ёки оиласи даврасида кўрди.

Ўйинни "Zoom" орқали томоша қилмаганларнинг бир қисми баҳсни очиқ осмон остидаги автокинотеатрда кузатди.

Баҳсни жонли эфирда томоша қилган мухлислар "Орхус"ни 92-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолганига гувоҳ бўлишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика