UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  0 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  6 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  5 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  1 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  2 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  45 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  3

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо... Янгиликлар

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо...

Теглар :  Дания
Аста-секин Европа мамлакатларида футбол бўйича миллий чемпионатлар "рестарт" олмоқда.

Кеча, 28 май куни Дания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Орхус" ва "Раннерс" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Коронавирус эпидемияси туфайли стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Бироқ "Орхус" клуби баҳс ўтказилишидан бир ҳафта аввал ўйинни "Zoom" программаси орқали томоша қилиш мумкинлигини эълон қилди. Маълумот учун: Zoom - аудио ва видео конференциялар ўтказиш учун мўлжалланган илова.

Виртуал чипталар текинга берилди. Уларни клуб расмий сайтидан олиш мумкин эди. Аммо бу трансляция телевизордаги эфирдан нимаси билан фарқ қилади дейишингиз мумкин. Ўйин вақтида трибуналарга ўрнатилган экранларда мухлислар ва уларнинг уйлари намойиш этилди.

Баҳсни томоша қилган деярли барча ишиқбозлар учрашув пайти "Орхус" рамзи акс этган футболка ёки шарфда эди. Кимлардир ўйинни клуб футболкалари коллекцияси фонида томоша қилган бўлса, бошқалар баҳсни дўстлари ёки оиласи даврасида кўрди.

Ўйинни "Zoom" орқали томоша қилмаганларнинг бир қисми баҳсни очиқ осмон остидаги автокинотеатрда кузатди.

Баҳсни жонли эфирда томоша қилган мухлислар "Орхус"ни 92-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолганига гувоҳ бўлишди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика